Ноқонуний тамаки савдоси билан шуғулланиб келган шахснинг автомашинасидан 2 894 қути тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими, ДХХ ва Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган А.Т. ва бошқалар “Gentra” русумли автомашинасида хорижда ишлаб чиқарилган Ўзбекистон Республикаси акциз маркаси билан елимланмаган умумий баҳоси 174,1 млн сўмлик жами 2 894 қути тамаки маҳсулотини Тошкент шаҳарида ўтказиш мақсадида олиб келганликлари аниқланиб, ушбу тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.