Пеле энг зўр, энг оммавий спорт турининг танланган ва тан олинган қироли эди. Биз Пеле ўйинларини жонли кўрмаганмиз. Катта авлод бунақаси бўлмаган деб айтади. Ишонамиз. Чунки у қўйган планкани ярим асрдан ортиқ вақт давомида ҳеч ким забт этолмаган. Унинг қаторида бир неча футболчи эътироф этилган бўлсада, ишонч билан Пеледан устун деб айтилмаган. Эски видеоларда кўрганимиз, гўёки майдонда фақат битта футболчи ўйнаётгандек туюлади. Ана ўша даражани такрорлаш қийин. Оқ-қора тасвирли футбол даври аллақачон ўтиб кетган дейсизми? Йўқ, у бугун тугади.
t.me/Davron_Fayziev
t.me/Davron_Fayziev