http://t.me/D_AgzamovМЕН ЙИҒЛАСАМ
Мен йиғласам - билдирмасдан йиғладим,
Киприкка ёш илдирмасдан йиғладим.
Ҳақиқат-чун ёғилса ҳам бошга мушт,
Ҳақни ноҳақ қилдирмасдан йиғладим.
Не кўрсам ҳам кўрдим фақат ўзимдан,
Биров қалбин тилдирмасдан йиғладим.
Дард кўмилиб, қудуқ бўлди ичларим,
Номус тошин жилдирмасдан йиғладим.
Танҳо Худо билди зорин Дониёрнинг,
Мен йиғласам, билдирмасдан йиғладим.
БОБУР БОБОМУРОД