O'zbekiston Kinoarboblari IU


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: ko‘rsatilmagan


O'zbekiston Kinoarboblari ijodiy uyushmasining telegram messenjeridagi sahifasi.
Rasmiy sayt: Kinoarbob.uz👨‍💻
Bog'lanish uchun: @Kinoarboblarpress
https://www.facebook.com/kinoarboblari.ijodiyuyushmasi
https://www.instagram.com/kinoarboblar_iu/

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


#таъзия

Бугун Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси, “Дўстлик” ордени соҳиби, элимиз суйган актёр Хусан Мусабоев 71 ёшида бу ёруғ оламни тарк этди
.

Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси марҳумнинг яқинлари, оила аъзолари ва бутун санъат аҳлига чуқур таъзия изҳор қилади
.

Маълумот учун, Хусан Мусабоев “Ажойиб ҳаёлпараст”, “Бозор кўрмаган йигит”, “Анора”, “Ҳаёт мамот”, “Мен бу мен”, “Ўғригина келин”, “Эр бермоқ – жон бермоқ”, “Жиблажибон”, “Алдамадим, ҳазиллашдим”,
“Ана холос!”, “Супер хизматкор”, “Яша, хотин!” каби кўплаб фильмлардаги ўзига хос роллари билан томошабин меҳрини қозонган.


Бугун Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси, Давлат мукофоти совриндори, «Меҳнат шуҳрати» ордени ҳамда "Шуҳрат" медали соҳиби, кўплаб халқаро кинофестиваллар ғолиби, кинорежиссёр ва кинооператор Шуҳрат Маҳмудов таваллуд топган кун.

Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси сизга узоқ умр, оилавий фаровонлик ҳамда ижодий бардавомлик тилайди.Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Маълумот учун, Шуҳрат Маҳмудов кинооператор сифатида “Ажойиб ҳаёлпараст” фильмини суратга олган. Режиссёр ўлароқ эса “Саррож”, “Қоғоз уйча”, “Улар Германияда таълим олишган”, “Биринчи бекат”, “Авиценна”, “Матонат” сингари 100 га яқин ҳужжатли фильмлари билан юртимиз ва хорижлик мутахасислар эътирофига сазовор бўлиб келмоқда.

Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз:

Instagram | Facebook | Telegram


Бугун, 7 февраль санаси Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси, “Fan Entertaiment” киностудияси директори, кинопродюсер Бахтиёр Фаттохов таваллуд топган кун.

Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси сизни ушбу айём билан қизғин муборакбод этиб, узоқ умр, оилавий фаровонлик ва дунёдаги енг эзгу тилакларни йўллаб қолади. Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Маълумот учун, Бахтиёр Фаттохов
"Айғоқчи кампир",
"Лаббай раис", "Темур", "Замонавий совчилар 4", "Бардош", “Яша, хотин!” бадиий фильмлари қолаверса "Қодирхон", "Журналист",

"Паст кетиш йўқ", "Адвокат", "Қайнонамдан қарзим бор", “Адолат” каби миллий сериаллар продюсери ҳисобланади.

Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз:

Instagram | Facebook | Telegram


Бугун, 6 февраль санаси "Шуҳрат" медали соҳиби, икки карра “Олтин Ҳумо” миллий мукофоти совриндори, таниқли кинорежиссёр ва сценарийнавис Умид Ҳамдамов таваллуд топган кун.

Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси сизни ушбу айём билан қизғин муборакбод этиб, узоқ умр, оилавий фаровонлик ва дунёдаги енг эзгу тилакларни йўллаб қолади. Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Маълумот учун, Умид Ҳамдамов “Онагинам орзуси”, “Шунқорлар”, “Иссиқ нон” каби фильмларнинг сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёри, "Рангсиз тушлар" фильмининг эса сценарий муаллифи ҳисобланади.


Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз:

Instagram | Facebook | Telegram


MURODJON TURDIYEV dan repost
Бугун, 6 февраль санаси узоқ йиллар соҳада фаолият юритган киноташкилотчи Обид Маҳкамович Ҳолиқов таваллуд топган кун.

Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси сизга узоқ ва саодатли умр, мустаҳкам соғлик, оилавий тотувлик тилаб қолади.

Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!


Бугун Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли режиссёр, актёр ва сценарийнавис Ҳилол Насимов таваллуд топган кун.

Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси сизни ушбу айём билан қизғин муборакбод этиб, узоқ умр, оилавий фаровонлик ва дунёдаги енг эзгу тилакларни йўллаб қолади. Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Маълумот учун, Ҳилол Насимов ўзининг “Ёдгор”, “Эгизаклар”, “Номус”, “Тубанлик”, “Алданган аёл”, “Одноклассники.ру”, “Гумроҳлар”, “Ҳаёт”, “Меҳр”, “Мерос”, “Ватан остонаси”, “Севдо” каби кўплаб фильмлари ва ижро этган бетакрор роллари орқали халқимиз қалбидан чуқур жой эгаллаган.


Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз:

Instagram | Facebook | Telegram


Бугун Ўзбекистон Республикаси Президент администрацияси “Ижодий ташкилотлар ва кинематография соҳасини ривожлантириш” шўъбаси етакчи инспектори, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли режиссёр ва сценарийнавис Жаҳонгир Аҳмедов таваллуд топган кун.

Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси, Сизга мустаҳкам соғлик, оилавий фаровонлик, ижодий ишларингизда эса зафарлар тилайди. Туғилган кунингиз муборак бўлсин.

Маълумот ўрнида, Жаҳонгир Аҳмедов халқимиз севиб томоша қилувчи “Тундан тонггача 1,2”, “Олинг қуда, беринг қуда”, “Сўнгги қўнғироқ”, “Омад”, “Тилим қурсин 1,2”, “Асал ойи”, “Мажнун”, “Исломхўжа”, “Илҳақ”, “Баҳодир Ялангтўш”сингари бадиий фильмлар режиссёри ҳисобланади.


Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз:

Instagram | Facebook | Telegram


Бугун, 3 февраль санаси Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси, таниқли киноактёр, режиссёр ва каскадёр Маъруф Отажонов таваллуд топган кун.

Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси сизни ушбу айём билан муборакбод этиб, узоқ умр, мустаҳкам соғлик ва ижодий бардавомлик тилайди. Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Маълумот учун, Маъруф Отажонов “Мени ёлғиз қолдирма”, “Жазо”, “Макрли дунё”, “Сув ёқалаб”, “Ота”, “Динозавр қолдирган из”, “Қора илон”, “Алданган аёл”, “Қизалоғим”, “Ойқиз эртаги” каби кўплаб бадиий фильмларда, “Улуғбек. Осмон тоқига қўйилган нарвон” ҳужжатли фильмида, шунингдек кўплаб хорижий фильмларда роллар ижро этган. Режиссёр сифатида эса “Қизи борнинг нози бор”, “Ота” фильмларини суратга олган.

Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз:

Instagram | Facebook | Telegram


Бугун, 2 февраль санаси Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси, киноташкилотчи Фурқат Зокиров таваллуд топган кун.

Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси сизни ушбу айём билан қизғин муборакбод этиб, узоқ умр, оилавий фаровонлик ва дунёдаги енг эзгу тилакларни йўллаб қолади. Туғилган кунингиз муборак бўлсин!


Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз:

Instagram | Facebook | Telegram


MURODJON TURDIYEV dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги, Венгрия миллий кино институти ҳамда Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчихонаси ҳамкорлигида Будапешт шаҳрида илк бор “Ўзбек киноси кунлари” бўлиб ўтмоқда.

Тадбирларнинг биринчи кунида бундан беш йил муқаддам ўзбек томошабини қалбини забт этиб, миллий кино санъатимизнинг ёрқин намунасига айланган режиссёр Жаҳонгир Аҳмедовнинг “Илҳақ” бадиий фильми намойиш этилиб, фильм венгриялик киноихлосмандлар ва мутахасисларни қаттиқ ҳаяжонга солганини юқоридаги видеолавҳадан ҳам англашимиз мумкин
.

Шунингдек, тадбирлар давомида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган “Фариданинг икки минг қўшиғи”, “Ҳаус”, “Пандемия” бадиий фильмлари намойишлари ҳам режалаштирилган
.

Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз:

Instagram | Facebook | Telegram


Бугун “Янги Ўзбекистон юлдузлари” маданият ва санъат миллий мукофотининг тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси “Йилнинг энг яхши бадиий фильми” номинациясида ғолиб деб топилган “Баҳодир Ялангтўш” тарихий-бадиий фильми ижодий жамоасини яна бир миллий мукофот билан самимий муборакбод этиб, бунданда улкан зафарлар ёр бўлишини тилаб қолади!

Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз:

Instagram | Facebook | Telegram


Бугун "Ўзбекфильм" киноконцерни” ДУК директори, жонкуяр киноташкилотчи Баҳодир Муҳамедов таваллуд топган кун.

Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси Баҳодир Муҳамедовни ушбу айём билан самимий муборакбод этиб, узоқ умр, сиҳат-саломатлик ҳамда оилавий тотувлик тилаб қолади.

Таваллуд кунингиз муборак бўлсин!

Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз:

Instagram | Facebook | Telegram


Бугун, 30 январь санаси Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси, муҳаррир, таржимон ва сценарийнавис Назиха Камалова таваллуд топган кун.

Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси сизга узоқ умр, мустаҳкам соғлик ва дунёдаги энг эзгу истакларни йўллаб қолади. Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз:

Instagram | Facebook | Telegram


Бугун Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси, “Дўстлик” ордени соҳиби, элимиз суйган актёр Зухриддин Режаметов таваллуд топган кун.

Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси сизга узоқ умр, оилавий фаровонлик ва ижодий зафарлар тилайди. Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Маълумот учун, Зухриддин Режаметов “Аччиқ данак”, “Чинор остидаги дуель”, “Клиника”, “Армон”, “Шайтанат”, “Бир кам дунё”, “Кичкина одамлар”, “Таъзиядаги тўй” каби кўплаб фильмлардаги роллари орқали томошабин меҳрини қозонган.

Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз:

Instagram | Facebook | Telegram


Бугун 27 январь санаси истеъдодли кинорежиссёр Музаффар Қорабоев таваллуд топган кун.

Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси сизга узоқ умр, мустаҳкам соғлик, келгуси ишларингизда зафарлар тилайди. Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Маълумот учун, Музаффар Қорабоев бугунга қадар "Икки элнинг суюкли фарзанди", "Уриб турган юрак", "Бастакор", "Дониш дарахти", "Асиланинг жасорати", "Матонат мактаби" каби ҳужжатли ҳамда "Айдинлар"
(Музаффар Эркинов билан ҳамкорликда) бадиий фильмларни суратга олган.

Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз:

Instagram | Facebook | Telegram


Бугун, 24 январь санаси Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси, таниқли кинорежиссёр ва актёр Санжар Шодиев таваллуд топган кун.

Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси сизни ушбу айём билан муборакбод этиб, узоқ умр, мустаҳкам соғлик ва ижодий зафарлар тилайди. Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Маълумот учун, Санжар Шодиев “Шаббона”, “Ниқоб”, “Супер келинчак”, “Севгинатор 2”, “Эр бермоқ-жон бермоқ”, “Хазина операцияси”, “Висол”, “Сабр”, “Салом Наташа”, “Эгизак ошиқлар” каби кўплаб фильмларда роллар ижро этган. Шунингдек, у “Қалб кўзи”, “Жигарбандим”, “Етти ҳайкал, битта кал”, “Сени ўзим бой қиламан”, “Ортиқча омад” каби фильмларнинг постановкачи режиссёри ҳисобланади.

Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз:

Instagram | Facebook | Telegram


“Махтумқули Фироғий” фильмининг Нью Йорк шахрида премьераси бўлиб ўтди!

2025 йилнинг 21 январь куни ТУРКСОЙ халқаро ташкилотининг Доимий Кенгаши ташкилотчилигида АҚШнинг Нью Йорк шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуси билан Ўзбекистон ва Туркманистон киноижодкорлари ҳамкорлигида суратга олинган “Махтумқули Фироғий” бадиий фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Туркманистон, Туркия консулликлари ва элчихоналаридан вакиллар, Америкадаги жамоат бирлашмалари, кино ва телевидение мутахассислари иштирок этишди. Мазкур тадбирда Ўзбекистон томонидан “Махтумқули Фироғий” бадиий фильми бош режиссёри Музаффархон Эркинов, бош роль ижрочиларидан бири Боир Холмирзаев, фильмнинг монтаж режиссёри Дилшод Ибрагимов, Туркманистон томонидан бош роль ижрочиси Ахмед Амандурдиев ва бошқа ижодкорлар қатнашишди. Тадбирни Турксой ташкилотининг раиси Султон Раев очиб берди. Фильм тадбир иштирокчилари томонидан жуда илиқ кутиб олинди. Тадбир сўнггида фильм ижодкорларига ТУРКСОЙ ташкилоти раиси Султон Раев томонидан “Ташаккурнома”лар берилди.

Эслатиб ўтамиз, “Махтумқули Фироғий” бадиий фильми ТУРКСОЙ халқаро ташкилоти томонидан 2024 йилнинг ноябрь ойида Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида ўтказилган “Қўрқут ота” IV халқаро кинофестивалида энг олий соврин – “Энг яхши фильм” номинацияси ғолиби сифатида эътироф этилган эди.


Бугун, 24 январь санаси Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси, “Меҳнат шуҳрати” ордени ҳамда “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони соҳиби, маҳоратли кинорежиссёр Аҳмаджон Унарбоев таваллуд топган кун.

Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси сизни ушбу айём билан муборакбод этиб, узоқ умр, мустаҳкам соғлик ва ижодий бардавомлик тилайди. Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Маълумот учун, Аҳмаджон Унарбоев “18 квадрат”(Жаҳонгир Қосимов билан биргаликда), “Виждон”, “Опа” бадиий фильмларини суратга олган. Шунингдек, у бугунга қадар давлат буюртмаси асосида суратга олинган жуда кўплаб бадиий ва ҳужжатли фильмларда турли вазифаларда ижод қилган.


Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз:

Instagram | Facebook | Telegram


Бугун, 23 январь санаси Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси, истеъдодли киноактриса Лола Эргашева таваллуд топган кун.

Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси сизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ҳамда ижодий бардавомлик тилайди. Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Маълумот ўрнида, Лола Эргашева “Учар отлар”, “Севгинатор”, “Сарвиноз”, “Аёллар салтанати” каби кўплаб бадиий фильмларда ва қатор миллий телесериалларда роллар ижро этган
.

Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз:

Instagram | Facebook | Telegram


Бугун, 20 январь санаси Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, кино ва театр актрисаси Хосият Хусанова таваллуд топган кун.

Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси сизга узоқ умр, оилавий фаровонлик ҳамда ижодий бардавомлик тилайди.Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз:

Instagram | Facebook | Telegram

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.