Чустда қиймати 49 миллион долларлик янги лойиҳанинг тамал тоши қўйилди
Бугун Чуст туманининг Чустнон-Дўсларобод МФЙ ҳудудида “Namangan sement” корхонасининг иккинчи ишлаб чиқариш линияси қурилиши тамал тоши қўйилди. Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Чуст туман ҳокими Баҳодир Охунов иштирок этдилар.
2019 йилда қурилиши бошланган корхонанинг биринчи босқичи ишга туширилиб, ҳозирда йиллик 200 минг тонна цемент ишлаб чиқариб келинаётганди.
14 гектар майдонда барпо этилаётган, лойиҳа қиймати 49 миллион АҚШ доллари бўлган янги ишлаб чиқариш қувватларида йиллик 1 миллион 100 минг тонна цемент ишлаб чиқарилади. Лойиҳа корхонанинг 14 миллион доллар ўз маблағлари ҳамда 35 миллион долларлик “Ҳамкорбанк” кредити ҳисобига амалга оширилмоқда. Ишлаб чиқариш учун Хитойдан ускуналар олиб келинмоқда.
2021 йилнинг декабрь ойида ишга туширилиши режалаштирилган линияда 250 дан зиёд янги иш ўрни яратилади. Ишлаб чиқариладиган сифатли цемент, тўлалигича ички бозорга йўналтирилади.
@namvilhok
Bizga qo'shiling!↙️
@Chust_shahri