Таъмирлаш учун ажратиладиган имтиёзли ипотека кредити ҳақида
Хабарингиз бор, декабрдан бошлаб “Маҳалла еттилиги” тавсияси асосида камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитига муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредити ажратилиши бошланди.
Мазкур ипотека кредити йиллик 17,5 фоиз ставкада 120 млн сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга ажратилиши белгиланган.
Бунда бошланғич бадал миқдори 15 фоизни ташкил этиши кўрсатилган ва ушбу бадал суммалари ёки субсидия ёки фуқароларнинг ўз маблағлари орқали қопланади.
Демак, банк томонидан тақдим этиладиган ипотека кредитининг максимум миқдори 102 млн сўмни ташкил қилади.
Қуйидаги расмда эса 102 млн сўм ипотека кредитини 20 йил муддатга расмийлаштирилганида тўланиши лозим бўладиган ойлик кредит тўловларини тахминий миқдори билан танишишингиз мумкин.
✔️ Аннуитет шаклда тўланса — ойлик тўлов 1,5 млн сўмдан кўпроқ бўлади ва умумий тўлов 368,4 млн сўмни ташкил қилади.
✔️ Дифференциал шаклда тўлов қилинса — дастлабки ойлик тўлов 1,9 млн сўмдан бошланиб, тўловлар ойма-ой камайиб боради ва якунда умумий тўлов 281,2 млн сўмни ташкил қилади.
@CHIROQCHIOVOZI