Чироқчида аёл ҳайдовчиларга гул совға қилишдиХалқаро Хотин-қизлар куни муносабати билан туман Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимлари нафақат қоидабузарларни аниқлаш, балки аёл ҳайдовчиларни 8 март Халқаро Хотин-қизлар куни байрами билан ҳам табриклаш учун ҳам шаҳар кўчаларига чиқишди.
"Статистик маълумотларга кўра, аёллар рулда кўпроқ масъулиятли, эҳтиёткор ва ҳушёрроқ бўлади. Аёллар йўл-транспорт ҳодисаларига камроқ учрашади.
Ажойиб баҳор байрамида ходимларимиз азиз аёлларни қутлаш ва гуллар тақдим этишга қарор қилишди", - дейди туман ЙҲХБ бошлиғи Элёр Қўзиев.
ЙҲХБ ходимлари ҳайдовчи аёлларни ҳужжатларни текшириш баҳонасида тўхтатишди, сўнг уларни байрам билан чин дилдан табриклаб, гуллар ҳадя қилишди.
@CHIROQCHIOVOZI