🇹🇷 🇺🇿 Cоғлиқни сақлаш бошқармаси делегацияси Туркия билан ҳамкорликни йўлга қўйди
Шу кунларда Туркия Республикасида бўлиб турган Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Элёр Олтиев раҳбарлигидаги делегация Соғлиқ билимлари университети ректори Кемалиддин Айдин билан учрашди.
Kелишувга кўра, 2025 йил давомида бошқарма маъмурияти ва даволаш-профилактика муассасаларидан 25 нафар раҳбар тиббиёт муассасаларини бошқариш бўйича 7 кунлик ўқув дастурида қатнашади.
Шунингдек, 75 нафар соҳанинг малакали мутахассислари бир ойдан тўққиз ойгача муддатда Туркияда малака ошириш имкониятига эга бўлади.
Вилоятдан тажрибали ва ёш истиқболли кадрлар сухбат асосида саралаб олиниб, ўқишга юборилади. Натижада, вилоятда трансплантация, юракда очиқ ноёб операциялар, нейрохирургик, онкогематологик, эндокринологик ва бошқа юқори технологик жарроҳлик амалиётларни йўлга қўйиш режалаштирилган.
Бухоролик шифокорлар Туркиянинг нуфузли тиббиёт муассасалари, жумладан, – Билкент ва Этлик шифохоналарида тажриба орттириб, ўз билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлашади. Ушбу ҳамкорлик икки давлат тиббиёт соҳасидаги алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши шубҳасиз.
Маълумот учун: Билкент шаҳар касалхонаси ва Этлик шаҳар касалхонаси мамлакатдаги йирик муассасаларидан ҳисобланади. Мазкур муассаса юқори технологик тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, жаҳон стандартларига жавоб берадиган 4000 мингдан ортиқ шифо ўрнига эга.
Кунига 700 тагача беморда жарроҳлик амалиёти ўтказиш имконига эга бўлиб, поликлникасига кунига ўртача 30 мингта амбулатор қабулларни амалга оширади.
Бошқарма вакиллари томонидан мазкур муассасалар фаолияти ўрганилмоқда.
➡️ Бухоро тиббиёти