☪️ Камтарлик шарафнинг тузоқларидир.
Изоҳ. Арабий матнда келган «тавозуъ» ва «шараф» калималари луғавий жиҳатдан бир-бирига зид маъноли сўзлардир. Тавозуъ – ўзни паст тутиш; шараф – кўтарилиш, юксалиш. Инсон юксакларга кўтарилиши учун ўзни паст тутиши лозимлиги уқтириляпти. Бу – Оллоҳ таолонинг қонунияти. Нарса-ҳодисалар ўртасида ўзаро зидликлар яратилди. Ожиз ақлимиз мантиғидан келиб чиқсак, сув келса, олов ўчади, оғир тупроқни енгил ҳаво совуриб йўқ қилади. Лекин ҳар ишга қодир Зот бир-бирини инкор қилувчи зидликларни битта нарсада жамлайди, зид нарсалар бир-бирини тақозо қилувчига айланади. Сўфи Оллоёр айтганидек:
Агарчи ўт била сувда бўлур фарқ,
Чиқарди сув маконидин нечук барқ?
Агар чандики, шамъ ўтдин бўлур жамъ,
Қаро сувдин қилур кўз нуридек шамъ.
«Оллоҳнинг қудратини кўринг, табиатан бир-бирига зид ўт билан сувни битта ҳодисада жамлаб қўйибди: ичи сувга тўла булутлардан чақмоқлар чақнайди. Шамъ, чироқнинг ёруғлиги, нури одатда ёнаётган ўтдан таралади. Оллоҳнинг қудратига қарангки, кўз қорачиғидаги бир қатра сувдан нур таралади ва бу икки зид нарсанинг бир ерда жамлиги атрофни шамъ каби ёритади».
Демак камтарлик юксалишга сабаб бўлса, унинг зидди бўлган такаббурлик – ўзни катта тутиш инсонни кичрайтиради, хор қилади.
“Унвонул баён”дан.
✨ @BuxoroNamozVaqtlaRRi