“Бу Уҳуд тоғидир. У бизни яхши кўради ва биз ҳам уни яхши кўрамиз” 🕹
Мадинадан 4-5 км узоқликда жойлашган Уҳуд тоғига келдик.
Расулуллоҳ алайҳиссалом Уҳуд ғазоти куни Aбу Бакр, Умар ва Усмон розияллоҳу анҳум билан Уҳуд (тоғи)га кўтарилганида, тоғ уларни титратди. Биз ўша тоғ қаршисидамиз... У зот оёқлари билан бир уриб,
“Собит тур, эй Уҳуд! Сенинг устингда Набий, Сиддиқ ва икки шаҳид турибди” деганлар.
Уҳуд тоғи ўзининг устига чиққан зотларнинг кимлар эканини яхши билгани учун севинчдан, ҳайбатдан титраб кетди... У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Бу Уҳуд тоғидир. У бизни яхши кўради ва биз ҳам уни яхши кўрамиз”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).
Бир томонида камончилар қўйилган “Жабалур румот” (Камончилар тоғи, тепалиги). Бир томонида 70 нафар шаҳид саҳобаларни ўз бағрига олган шаҳидлар қабристони...
Улар ҳаққига тиловат ва дуолар қилдик. Уҳуддан узоқлашарканмиз, пичирлардим:
“Бу Уҳуд тоғидир. У бизни яхши кўради ва биз ҳам уни яхши кўрамиз”✍️Гулшода
Мадина шаҳри, 2 февраль 🌗🌘🌑🌒🌓 ✨ @BuxoroNamozVaqtlaRRi 🌗🌘🌑🌒🌓