А Ё Л
Қумсиз саҳрони ҳеч саҳро, деб бўлмас
Сувсиз дарёни ҳеч дарё, деб бўлмас
Дунё аёл билан ёқимли, тотли –
Аёлсиз дунёни дунё, деб бўлмас.
Аёл дегани бу – боғ тўла гулдир,
Аёл – азиз она, опа-сингилдир.
Жисмидан фарзандга жон ато этар
Рўзғорим – борим, деб, жон фидо этар
Ёри жоним, десин, боласи онам –
Заҳматни енгмоққа, шу сўзлар етар.
Аёл дегани бу – гардсиз кўнгилдир,
Аёл – азиз она, опа-сингилдир.
Аёл ҳар юмушни дўндириб яшар,
Бошига бахт қушин қўндириб яшар,
Уни ожиз, деманг, заифа деманг,
Борни бор, йўғини йўндириб яшар.
Аёл дегани бу – ёруғ манзилдир,
Аёл – азиз она, опа-сингилдир.
Ҳусни кечаларни нурафшон этган,
Доим сабри билан муродга етган.
Яралган бўлса ҳам қовурғамиздан,
Бу кун жонимизга айланиб кетган.
Аёл бу Дунёда Ягона тилдир,
Аёл – азиз она, опа-сингилдир
✍Ботиржон ЭРГАШЕВ
@Botirjon_Ergashev
Қумсиз саҳрони ҳеч саҳро, деб бўлмас
Сувсиз дарёни ҳеч дарё, деб бўлмас
Дунё аёл билан ёқимли, тотли –
Аёлсиз дунёни дунё, деб бўлмас.
Аёл дегани бу – боғ тўла гулдир,
Аёл – азиз она, опа-сингилдир.
Жисмидан фарзандга жон ато этар
Рўзғорим – борим, деб, жон фидо этар
Ёри жоним, десин, боласи онам –
Заҳматни енгмоққа, шу сўзлар етар.
Аёл дегани бу – гардсиз кўнгилдир,
Аёл – азиз она, опа-сингилдир.
Аёл ҳар юмушни дўндириб яшар,
Бошига бахт қушин қўндириб яшар,
Уни ожиз, деманг, заифа деманг,
Борни бор, йўғини йўндириб яшар.
Аёл дегани бу – ёруғ манзилдир,
Аёл – азиз она, опа-сингилдир.
Ҳусни кечаларни нурафшон этган,
Доим сабри билан муродга етган.
Яралган бўлса ҳам қовурғамиздан,
Бу кун жонимизга айланиб кетган.
Аёл бу Дунёда Ягона тилдир,
Аёл – азиз она, опа-сингилдир
✍Ботиржон ЭРГАШЕВ
@Botirjon_Ergashev