ЖУМЪА – ҲАЖ-УЛ МАСОКИН
Бугун Жумъа кўнгли поклар покланар яна,
Бу кун тикар кундир ҳар ким нафсининг чокин.
Қанча-қанча аҳли муслим бир бўлиб ана,
Ибодатга шошар қалбин айлашиб сокин,
Қутлуғ бўлсин улуғ Жумъа – ҳаж-ул масокин!
Ҳар Жумъада жам бўлгайдир бунда мўъминлар,
Эзгуликлар қилар куну тунда мўъминлар.
Мўъминлигин исботлашиб шунда мўъминлар,
Йўқлар ўтган марҳум ота-оналар хокин,

Бир-бирини эҳтиромлар уядош, индош,
Бир-бирларин қутлашади ватандош, диндош,
Бир-биридан хабар олар қавму қариндош,
Ювилгайдир юраклардан барча гина, кин,

Меҳр билан юксалгайдир одамнинг қадди,
Меҳр билан юксалгайдир оламнинг қадди,
Оқибатга чидар покдил инсонлар ҳадди,
Беоқибат кўнгилларга меҳр қурсин ин,

Муҳаббат бор – саҳро дунё боғ бўлмоғи рост,
Муҳаббат бор – нураган қалб тоғ бўлмоғи рост,
Муҳаббатсиз юракларнинг доғ бўлмоғи рост,
Аллоҳ учун севдим сизни, ботирлигим чин,

Ботиржон Эргашев
@Botirjon_Ergashev