ОМОНИМ БАҲОР
Куртаккўзлар билан боқар ширин хаёлли,
Қиш бағридан омон чиққан омоним баҳор.
Астагина нозлар билан булутрўмолли –
Қуёш бўлиб юзин очар жононим баҳор,
Қиш бағридан омон чиққан омоним баҳор.
Ялпизларга буркар буткул ариқ лабини,
Сезган каби ошиқларнинг нозик таъбини.
Гоҳи шаррос ёмғир бўлиб айтар гапини,
Мажнунтолли кўркам, яшил айвоним баҳор,
Қиш бағридан омон чиққан омоним баҳор.
Япроқ ёзган новда мисол яшнайди диллар,
Дил яшнагач, гўзал бўлар барча манзиллар.
Тоғ бошидан қор аримай, бағрида гуллар,
Чаман-чаман сўзли, ширин забоним баҳор,
Қиш бағридан омон чиққан омоним баҳор.
Она юртим, ота юртим жамолидир бу,
Ел мисоли шўх фарзандлар камолидир бу,
Кўнгли кўклам элнинг ҳаққи ҳалолидир бу,
Пойандозим, вале қадри осмоним баҳор,
Қиш бағридан омон чиққан омоним баҳор.
Уйғон, дилим, уйғон, тилим, уйғонгин, нолам,
Уйғон, юрак, уйғон, тилак, уйғонди олам,
Уйғонди тоғ, кўз очди боғ, мудрама, болам,
Болаликдай қисқа давру давроним баҳор,
Қиш бағридан омон чиққан омоним баҳор.
@Botirjon_Ergashev
Куртаккўзлар билан боқар ширин хаёлли,
Қиш бағридан омон чиққан омоним баҳор.
Астагина нозлар билан булутрўмолли –
Қуёш бўлиб юзин очар жононим баҳор,
Қиш бағридан омон чиққан омоним баҳор.
Ялпизларга буркар буткул ариқ лабини,
Сезган каби ошиқларнинг нозик таъбини.
Гоҳи шаррос ёмғир бўлиб айтар гапини,
Мажнунтолли кўркам, яшил айвоним баҳор,
Қиш бағридан омон чиққан омоним баҳор.
Япроқ ёзган новда мисол яшнайди диллар,
Дил яшнагач, гўзал бўлар барча манзиллар.
Тоғ бошидан қор аримай, бағрида гуллар,
Чаман-чаман сўзли, ширин забоним баҳор,
Қиш бағридан омон чиққан омоним баҳор.
Она юртим, ота юртим жамолидир бу,
Ел мисоли шўх фарзандлар камолидир бу,
Кўнгли кўклам элнинг ҳаққи ҳалолидир бу,
Пойандозим, вале қадри осмоним баҳор,
Қиш бағридан омон чиққан омоним баҳор.
Уйғон, дилим, уйғон, тилим, уйғонгин, нолам,
Уйғон, юрак, уйғон, тилак, уйғонди олам,
Уйғонди тоғ, кўз очди боғ, мудрама, болам,
Болаликдай қисқа давру давроним баҳор,
Қиш бағридан омон чиққан омоним баҳор.
@Botirjon_Ergashev