ХАБАР
Йиллар сочим қорларга белар,
Аммо умид кўнглимни элар.
Интизорлик жонимдан ўтди,
Қачон сендан бир хабар келар?
Кутиш ҳам бир зўр аҳд экан-да,
Аҳдда туриш зил тахт экан-да.
Севилиш ҳам бир бахт экан-да,
Қачон сендан бир хабар келар?
Ишқ этагин тутган ўзимман,
Ҳажрингда қон ютган ўзимман,
Сени энг кўп кутган ўзимман,
Қачон сендан бир хабар келар?
Ҳеч ким дардим қилолмагай ҳис,
Қадрсизман сенинг қадрингсиз.
Ҳатто еллар эсар атрингсиз,
Қачон сендан бир хабар келар?
Юрак мисли ҳуркак оҳудир,
Кутиш оғир, соғинч оғудир.
Ҳаётда бир илинжим шудир –
Қачон сендан бир хабар келар?
Ҳеч бўлмаса қилсин, деб тумор,
Сочингнинг бир толасин юбор,
Қонсин бироз дилдаги хумор,
Қачон сендан бир хабар келар?
Синайверма бунча сабримни,
Бир бор ҳис эт тортган жабримни,
Шу бир савол ковлар қабримни,
Қачон сендан бир хабар келар?
Йўқла бир бор минг оҳим учун,
Ортга йўл йўқ қайтмоғим учун,
Севилдим, деб айтмоғим учун,
Қачон сендан бир хабар келар?
@Botirjon_Ergashev
Йиллар сочим қорларга белар,
Аммо умид кўнглимни элар.
Интизорлик жонимдан ўтди,
Қачон сендан бир хабар келар?
Кутиш ҳам бир зўр аҳд экан-да,
Аҳдда туриш зил тахт экан-да.
Севилиш ҳам бир бахт экан-да,
Қачон сендан бир хабар келар?
Ишқ этагин тутган ўзимман,
Ҳажрингда қон ютган ўзимман,
Сени энг кўп кутган ўзимман,
Қачон сендан бир хабар келар?
Ҳеч ким дардим қилолмагай ҳис,
Қадрсизман сенинг қадрингсиз.
Ҳатто еллар эсар атрингсиз,
Қачон сендан бир хабар келар?
Юрак мисли ҳуркак оҳудир,
Кутиш оғир, соғинч оғудир.
Ҳаётда бир илинжим шудир –
Қачон сендан бир хабар келар?
Ҳеч бўлмаса қилсин, деб тумор,
Сочингнинг бир толасин юбор,
Қонсин бироз дилдаги хумор,
Қачон сендан бир хабар келар?
Синайверма бунча сабримни,
Бир бор ҳис эт тортган жабримни,
Шу бир савол ковлар қабримни,
Қачон сендан бир хабар келар?
Йўқла бир бор минг оҳим учун,
Ортга йўл йўқ қайтмоғим учун,
Севилдим, деб айтмоғим учун,
Қачон сендан бир хабар келар?
@Botirjon_Ergashev