#ИБРАТ
ВАЗИРНИНГ ЗАКОВАТИ
Адолати билан машҳур бўлган Нўширавон тахтга ўтирган илк йилларида халқига золимларча муносабатда эди. Ҳаётини кайфу сафо ичида ўтказар, одамларни бир оғиз сўзи учун қатл эттирарди.
Бир куни Нўширавон аъёнлари билан овга чиқди. Ёнида ақлли ва доно вазири ҳам бор эди. Ов вақтида вазири билан бошқалардан ажралиб, бироз дам олиш учун ариқ бўйига ўтирди. Шу пайт иккита бойқуш келиб дарахтга қўнди ва сайрай бошлади. Нўширавон вазирига: “Қани энди қуш тилини тушунадиган одам бўлса-ю, нима деётганларини айтиб берса!” деди. Вазир имконият туғилганидан хурсанд бўлиб: “Султоним, қушлар нима ҳақида гаплашаётганини биламан, бир қошиқ қонимдан ўтсангиз, айтаман”, деди. Нўширавон: “Хавотир олма, қулоғим сенда”, деди. Вазир сўз бошлади: “Қушлардан бири иккинчисининг қизини ўғли учун келинликка сўради. Нариги бойқуш бунга қарши эмаслигини, аммо қалин сифатида бир хароба истаётганини айтди. Шунда биринчи қуш: “Нўширавон токи тахтда экан, сенга бир эмас, ўнта хароба бера оламан. Фақат илтимосимга хўп десанг бўлди, деди”.
Нўширавон вазирининг нима демоқчилигини англади, заковатига тан берди. Овдан қайтганидан бошлаб мамлакатда вазият ўзгарди. Юртда ҳеч қандай хароба қолдирмади, ҳамма ёқни обод қилди.
«islomota.uz