#Ибратли_ҳикоялар
Сарий Сақотий роҳимаҳуллоҳ шундай ҳикоя қиладилар:"Қул бозорига кирдим, у ерда бир жорияни мақтаб "айблардан холи" деб жар солиб туришганини кўриб, уни ўн дийнорга сотиб олдим. Уйга қайтганимизда
унга таом таклиф қилсам: "Мен рўзадорман", деди.
Кеч бўлгач, унга егулик келтирдим. У таомдан озгина еди. Хуфтон намозини ўқиганимиздан сўнг у олдимга келиб:
- Эй Хожам, менга бирор юмушингиз борми? - деди.
- Йўқ, - дедим.
- Унда Улуғ Хожам билан ёлғиз қолишим учун менга ижозат берсангиз! - деди.
-
Майли боравер, - дедим. У ўзининг намоз ўқийдиган хонасига йўл олди, мен эса ухлашга ётдим. Кечанинг учдан бир қисми ўтганида, у келиб
эшигимни тақиллатди.
- Ҳа тинчликми, нима хоҳлайсан? - дедим.
- Эй Хожам, тундан оладиган улушингиз йўқми? - деди.
- Йўқ! - дедим.
У кетди, кечанинг ярми бўлгач, келиб яна эшигимни қоқди-да:
- Эй Хожам, таҳажжуд аҳли тунги вазифаларини адо қилгани турдилар, солиҳ зотлар тундан олажак ўз улушлари учун енг шимардилар, - деди.
- Эй Жория, кечаси мен қотиб ухлайман, чунки кундузи қул каби ишлаб чарчайман, - дедим.
Кечанинг учдан бир қисми қолганида, жория эшигимни янада қаттиқроқ таққиллатиб:
- (Жаннат) шавқи сизни Аллоҳ билан сирли суҳбат қуришга ундамаяптими, қани туринг, ўз жойингизни эгалланг, ахир хизматкор сиздан ўзиб
кетди-ку? - деди.
Унинг сўзларидан таъсирланиб, туриб таҳорат олдим-да, намоз ўқишга киришдим. Қарасам, тун оғушида жория сажда қилиб:
"Аллоҳим, мени яхши кўришинг ила овунурман, акс ҳолда кечиришингни ўзи менга кифоя қилур", деб дуо қилаётган экан. Шунда мен унга:
- Аллоҳ сени яхши кўришини қаердан билдинг? - дедим.
- Агар Аллоҳ мени яхши кўрмаганида, мени (тунги муножот учун) турғизмаган бўларди, - деди. Шунда мен:
- Бор кетавер, Буюк Аллоҳнинг розилиги учун сен озодсан, - дедим. У эса:
- Буниси кичик озодликдир, энди катта озодлик - жаҳаннамдан озод бўлиш қолди, - деганича чиқиб кетди.....
@Boburxon_Eshon_bobo