25 ЯНВАРЬ — ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ЁЗУВЧИСИ ЎЛМАС УМАРБЕКОВ ТАВАЛЛУД ТОПГАН
Ўлмас Умарбеков биз тенги авлоднинг севимли ёзувчиси эди десам, асло муболаға қилмаган бўламан. Камина у кишининг ижод намуналарини ҳижжалаб ўқиганман. Чунки “Ёшлар прозасида бадиий – тасвирий воситалар” деб номланган битирув-малакавий ишимнинг бир объекти Умарбеков асарлари эди. (Диплом ишимда тўрт ёзувчи Шукур Холмирзаев, Ўткир Ҳошимов, Учқун Назаров ва Ўлмас аканинг асарлари юзасидан изланишлар олиб борганман). Шу жойда сал мақтаниб қўяй: илмий ишимни устозлар қарийб номзодлик ишига яқинлашиб қолибди, дейишганди. Боз устига, ўшанда диплом ишим республика танловида ғолиб чиққанди.
Ўлмас Умарбековнинг насрида поэзия мўл эди. “Прозанинг шоири” дея улуғласам ҳам ҳақим кетмайди. Адибнинг “Севгим, севгилим” қиссаси, “Болгар қўшиқлари” асари ва ҳикоялари бир ютум сувдек суйиб ўқиларди.
Талабалик йилларимизда адиб ўзининг “Одам бўлиш қийин” романи билан ўзбек адабиётини жунбушга келтирганди. Ҳамманинг қўлида шу китоб. Сюжети ҳам, ғояси ҳам замонга муносиб. Тили ширали.
Ўлмас ака ўзбек адабиётида саргузашт жанрини ниҳоятда ўқишли қилган ижодкорлар сирасига киради. Адибнинг “Ёз ёмғири” қиссаси, “Фотима ва Зуҳра” романи ҳалиҳамон севиб ўқилади.
Драматург сифатида “Оқар сувлар”, “Туҳмат”, “Оқсоқол”, “Ўзинг учун ўл етим”, “Қиёмат қарз” пьесаларини ёзиб, саҳналаримизни бебаҳо асарлари билан бойитдилар. Айниқса, буюк актёр Шукур Бурҳонов талқинидаги Сулаймон ота (“Қиёмат қарз”) образи ҳалолликнинг тимсоли бўлиб қалбаларимиздан жой олди.
Ўлмас Умарбековнинг сўнгги асари “Қизимга мактублар” матонатга қўйилган ҳайкал деса ҳам бўлади. Ҳазрат Навоий бобомиз лутф этганларидек, бу битикни “йиғлаб-йиғлаб” ўқиб тугатасиз.
Ўлмас оға билан ҳаётда бир марта учрашиш насиб этган. Камина “Сирдарё ҳақиқати” газетасида маданият бўлимини бошқарардим. Вилоят театрида Ҳусниддин Шариповнинг “Ленин Мирзачўлда” асарининг юзочари (премьераси) бўлди. Унга Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири (Лениннинг ҳурмати учун) Ўлмас ака Умарбеков ҳам ташриф буюрдилар. Қадди-басти тик, юзларидан нур ёғилиб турган, дид билан кийинган вазирни ҳамма ўрнидан туриб олқишлар билан кутиб олди. Спектакль муҳокамаси жанжалга айланиб кетди. Бироқ Ўлмас ака дарҳол жиловни қўлга олдилар. Дипломатлиги шундоқ намоён бўлди қўйди.

ДОРИЛБАҚОГА РИХЛАТ ҚИЛГАН АДИБИМИЗНИНГ ОХИРАТИНИ ТАНГРИМ ОБОД ҚИЛГАН БЎЛСИН! ОМИН!
Каналга уланиш ⬇️
https://t.me/MuhammadaliAhmadUzхон