БАЛИҚЧИНИНГ ИҚРОРИ
ривоят
Денгиз соҳилида кичкина қишлоқ,
Аҳолиси яшарди тинчгина иноқ.
Эркаклар балиқ овига кетарди,
Аёллар уларни уйида кутарди.
Кунлардан бир куни пешинда бехос,
Довул турди уни кучи хавфга мос.
Бундан аёллар беҳад ташвишга қолди
Кўпчилик бандаргоҳ томон йўл олди.
Қоронғи тушди дарак йўқ эрлардан,
Хабар келмади ака -укалардан.
Аёллар қирғоқ бўйлаб зир югуришади,
Эрлар тушган кема зор кутишади.
Барча нотинч, изтиробли бир ўйда,
Шу пайт ёнғин чиқибди ёлғиз уйда....
Эрталаб эрлар кемаси кўринди,
Уларни кўрганлар жуда севинди.
Уйи ёниб кул бўлган биргина аёл,
Ғам-қайғуга ботиб, сурарди хаёл.
Шунда эри уни ҳайратга солиб,
Ажойиб гап айтди, қувониб -кулиб:
--Ўша ёнғинга-чи, кўп шукрлар бўлсин,
Омон келдим юз-кўзинг нурга тўлсин.
Кучли довул сурганди бошқа ёққа,
Биз билмасдик кема кетарди қаёққа.
Бир маҳал тутунни кўриб қолдик,
Унга қараб, соҳилга етиб олдик.
Дунёда юз бераётган ҳар бир фалокат,
Иқрор бўлинг, эмас экан беҳикмат.
Ҳаким КАМОЛОВ.
Шофиркон тумани, "Ҳорин" МФЙ, Наврўз қишлоғи, фахрий ўқитувчи.
ривоят
Денгиз соҳилида кичкина қишлоқ,
Аҳолиси яшарди тинчгина иноқ.
Эркаклар балиқ овига кетарди,
Аёллар уларни уйида кутарди.
Кунлардан бир куни пешинда бехос,
Довул турди уни кучи хавфга мос.
Бундан аёллар беҳад ташвишга қолди
Кўпчилик бандаргоҳ томон йўл олди.
Қоронғи тушди дарак йўқ эрлардан,
Хабар келмади ака -укалардан.
Аёллар қирғоқ бўйлаб зир югуришади,
Эрлар тушган кема зор кутишади.
Барча нотинч, изтиробли бир ўйда,
Шу пайт ёнғин чиқибди ёлғиз уйда....
Эрталаб эрлар кемаси кўринди,
Уларни кўрганлар жуда севинди.
Уйи ёниб кул бўлган биргина аёл,
Ғам-қайғуга ботиб, сурарди хаёл.
Шунда эри уни ҳайратга солиб,
Ажойиб гап айтди, қувониб -кулиб:
--Ўша ёнғинга-чи, кўп шукрлар бўлсин,
Омон келдим юз-кўзинг нурга тўлсин.
Кучли довул сурганди бошқа ёққа,
Биз билмасдик кема кетарди қаёққа.
Бир маҳал тутунни кўриб қолдик,
Унга қараб, соҳилга етиб олдик.
Дунёда юз бераётган ҳар бир фалокат,
Иқрор бўлинг, эмас экан беҳикмат.
Ҳаким КАМОЛОВ.
Шофиркон тумани, "Ҳорин" МФЙ, Наврўз қишлоғи, фахрий ўқитувчи.