ТЎРТЛИКЛАР-------------
Илоннинг бунчалар сўхтаси совуқ,
Қўрқувдан лабингга тоширар учуқ.
Турқи совуқлардан асрасин Худо,
Бундайлар жойидир жарлик ё қудуқ.
****
Сени йўқотдим-у бўзлаб йиғладим,
Бағримни қақшатиб, минг бор тиғладим.
Муҳаббат жон берди, ўлди севгимиз,
Кенг, ёруғ дунёга шунда сиғмадим.
********
Дўстликнинг риштаси қилдан бўлмасин,
Дўстлар паймонаси бевақт тўлмасин.
Қарилик етса-ю ажал қувласа,
Дўстлар ўлса ҳамки, дўстлик ўлмасин
СУБҲОН ЖУМА ЁР
Илоннинг бунчалар сўхтаси совуқ,
Қўрқувдан лабингга тоширар учуқ.
Турқи совуқлардан асрасин Худо,
Бундайлар жойидир жарлик ё қудуқ.
****
Сени йўқотдим-у бўзлаб йиғладим,
Бағримни қақшатиб, минг бор тиғладим.
Муҳаббат жон берди, ўлди севгимиз,
Кенг, ёруғ дунёга шунда сиғмадим.
********
Дўстликнинг риштаси қилдан бўлмасин,
Дўстлар паймонаси бевақт тўлмасин.
Қарилик етса-ю ажал қувласа,
Дўстлар ўлса ҳамки, дўстлик ўлмасин
СУБҲОН ЖУМА ЁР