Qitmir muxbir dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бошланди
Қашқадарёлик ота-оналар фарзандларига ёш, олий маълумотли ўқитувчи сўрамоқда
Вилоятнинг Яккабоғ туманидаги «Дархон» маҳалласида яшовчи аҳоли вакиллари Мактабгача ва мактаб таълими вазирига мурожаат қилиб, фарзандлари ҳудуддаги 4-сонли умумтаълим мактабига 1-синфга чиққанини, аммо уларни нафақага чиққан ўқитувчи қониқтирмаётганини айтишмоқда.
«Биз 2016-йилда туғилган фарзандларимизни нафақага чиққан ўқитувчига беришни хоҳламаймиз. Нафақага чиққан ўқитувчи ёшларга жой ажратиб берсин. У болалардан билим талаб қилмайди. Уларга дарс бермай, иш қилдиради. Ота-оналар томонидан берилган совғаларни қайтириб юбориб, катта-катта пул талаб қилади. Болаларимиз учун ёш педагоглар беришсин», — дейди оналар.
Оналарнинг билдиришича, 28 нафар ота-онанинг 25 нафари пенсия ёшидаги ўқитувчи болаларига етарлича билим беролмаслигини айтиб, болаларини мактаб ташқарисида ушлаб турибди. Мактаб раҳбарияти эса улар билан мулоқот қилмаётган экан.