💥Соя. 4-қисм.
Муаллиф: Айдин.
-- Уни қаердан танийсан? Айт, дедим сенга!
Асал мени аёллар хонасига киргизиб, ҳеч ким йўқлигига амин бўлгач, деворга тираб ушқира кетди. -- Нега жимсан, гапир! Икковинг бир хонада нима қилаётгандинг? Айтсангчи!!!
-- Ҳеч нима. Мен уни танимайман. Шунчаки ўз ишимни қилаётгандим. У келиб қолди. Сўнгра эса сиз келдингиз.
Асални ғазабидан қўрқиб, кўз юммасдан ёлғон гапирдим. Шоҳрухни танишимни айтсам қимматга тушушимни анниқдек, унинг важоҳатидан
-- Шунақа дегин.
Асал бу сафар бироз ўзини босиб олиб гапирди. --Алия, эрта индин эрга тегаётган қиз, йигитларни олдида уралашиб юриши яхши эмас. Ундан кўра бўлажак эрингни кўнглини ол. Бу сенга опалик маслаҳатим. Бошқача ўйларни мийячангдан чиқариб ташла. Агар пайдо бўлган бўлса... Тушундингми?
Ўз - ўзидан кўзларим ёшлана бошлади. Нафасим исмингни сиқди. Тезроқ кетиш учун эшик тамон юналдим. Аммо,, Асал қўлимдан тутиб қолди.
-- Шоҳрух акамдан узоқ юр. Мени тушундинг деб умид қиламан. Йўқса нималар қилишимни тасаввур ҳам қилолмайсан, Алия. Ишонавер, шу кунгача қилганларим бунинг олдида ҳолва бўлиб қолади...
Ишларимни қилиб бўлгач, суратга олиш майдончасида ҳар ҳил инжиқликлар қилиб расмга тушаётган Асални кузатарканман унга ҳавасим келди. Атрофдагилар опамни қилиқларидан безор бўлгани яққол билиниб турсада, опамдек дунё гўзалидан воз кеча олмаслиги ҳам аниқ эди. Ҳа айтганча мен кимлиги, бу ерда нима қилиб юрганини билолмаган Шоҳрухбек аслида шу ерни бошлиģи, Шоҳрух Саидов экан. Буни бироз олдин Дилбардан эшитиб билиб олдим. Қолаверса, Асални Шоҳрухга ошиқлигини бу ердаги деярли ҳамма биларкан. Шоҳрухбек эса шундоқ гўзал опамни рад этганмиш. Ҳих, бетамиз, Асалдек опамни рад этган бўлса кўзи кур экан, бу Шоҳрух деганларини.
Қарамасликга ҳаракат қилсамда, кўзларим менга ҳиёнат қилиб, Шоҳрух жанобларига кетиб қолаверарди. У эса менга қиё ҳам боқмасди. Тўғрида ёнида шундоқ қизлар юради-ю, келиб- келиб менга қарайдими?. Бир икки яхши гапирганига эридингми, Алия? Уфф, ўзи менга нималар бўлябди?.
Телефонимни асабий жиринглаши ҳаёлларимни тузģитиб йўборди. Экранга эринибгина қарарканман, ойим деган ёзувни кўриб ичимдан зил кетди. Мени ҳеч йўқламайдиган, борманми, йўқманми, ҳеч қизиқмайдиган ойим телфон қилябдими демак, ҳозир аниқ тўй ҳақида гаплашамиз.
-- Эшитаман ойи..
Ишга бесўроқ кетиб қолганим учун, дашномларни ёғдириб бўлгач, ойим асосий мавзуга ўтди.
-- Бироз олдин куёвимга номерингни бердим. Бугун сени кўрмоқчи экан.
Дарров куёв, деб ном ҳам қўйиб олибдилар. Ҳар гапирганларида баттар кўнглим оғриб кетябди. Мен улар учун кимман ўзи? -- Тушлик вақти кўришасизлар. Жойни, ўзи сенга айтади. Ўзингни яхши тут. Куёвимни олди-да мени шарманда қилиб юрма. Қайсарлик қилиб тўйни тўхтатишга ўринма ҳам. Эшитябсанми, мени? Алия...
-- Ҳўп.
Уларга ҳўп деб, жавоб беришга бердиму, кейин нима қилишни ўйлай бошладим. Йўқ деганим билан ойим ўз мақсадига эришмасдан қўймайди. Оиламдан меҳр топа олмаганим учунми, ҳар доим турмушга чиқсам мени севадиган, ҳурмат қиладиган инсонга чиқаман деб ният қилардим. Ҳозир эса мен уни кимлигини билмасимдан тўй кунимни аниқ қилиб ўтиришибди. Қизиғи, шундаки, у йигит ҳам мени кўрмасдан уйланябди. Ҳудди буни менга фарқи йўқ дегандек. Ҳозирги замонда ким шундай қилади ахир?
Ҳаёл сурганча суратга олиш майдончасини тарк этдим. Лифтни ёнига бориб, тугмачасини босиб кута бошладим. Айни пайтда яна телфоним жиринглади. Қарасам бегона рақам. Ўйлайманки, бу уша ойим айтган куёв.
Зурға жавоб бердим, узи ҳам. Томоғимга нимадир тиқилгандек.
-- Салом мен Азизман. Сиз Алиямисиз?
Жавоб келди, нариги томондан тезда. Овоз оҳангини қўполлигини айтмайсизми? Ичимда тушунарсиз қўрқув ҳам пайдо бўлди.
-- Ҳаа... Мен Алияман...