Бахтли бўлиш сири.
Бир кишининг ўғли бўлиб, у: “Мен бахтсизман”, деб такрорлайверарди. Ота бахтли бўлиш сирини билиб келиш учун ўғлини даврининг энг катта донишманди ҳузурига юборди. Йигит чўлда қирқ кун йўл босиб, кўзлаган манзилига – тепалик устидаги ҳашаматли саройга етиб борди. Ичкарига кириб қараса, донишманднинг ҳузурига келганлар жуда кўп бўлиб, улар бир-бирлари билан суҳбатлашганча навбатларини кутишар эди. Ниҳоят йигит ҳам навбати келгач, донишманднинг олдига кирди ва бахтли бўлишнинг сирини сўради.
– Ўғлим, ҳозир сенга буни тушунтириб ўтиш учун вақтим йўқ, – деди донишманд. – Шунинг учун ҳозир чиқиб, саройимни томоша қил. Икки соатдан кейин ёнимга кел, қолганини ўшанда гаплашамиз.
Шундай дея йигитнинг қўлига қошиқ тутқазди, унга икки томчи ёғ томизиб, тайинлади: “Сайр давомида қўлингдаги ёғга ҳушёр бўл, тўкиб юборма!”
Йигит донишманднинг айтганини қилиб, қўлидаги ёғдан кўз узмасдан саройнинг ичкари-ю ташқари – барча жойларини айланиб чиқди. Икки соатдан кейин қайтиб келгач, донишманд сўради:
– Саройни кездингми?
– Ҳа, жуда катта экан, – жавоб берди йигит.
– Ўғлим, деворлардаги ажойиб суратларни кўрдингми? Гулзоримни, ундаги ранго-ранг гулу чечакларни-чи? Уларнинг хуш исларидан баҳра олдингми? Кутубхонадаги ноёб китобларга-чи, эътибор бердингми?..
Йигит бутун диққати қўлидаги ёғда бўлгани учун ҳам сайр давомида булардан ҳеч бирини кўрмаганини айтди. Шунда донишманд:
– Унда қайта чиқ ва атрофингдаги барча гўзалликларни яйраб томоша қил. Чунки ўтирган уйини яхши танимаган киши бахтнинг сирига ета олмайди, – деди ва бу сафар ҳам йигитнинг қўлига ёғ солинган қошиқни тутқазди.
Йигит энди саройдаги жамики нарсаларни, бутун гўзалликларни катта завқ ва ҳаяжон билан томоша қилди. Донишмандга ҳам таассуротларини ана шу мароқ билан ҳикоя қилиб берди. У гапини тугатгач, донишманд:
– Яхши, ҳаммасини кўрибсан, – деди. – Лекин мен сенга омонат қилиб берган ёғ қани?
Шундагина йигитнинг эсига тушиб, шошганича қўлидаги қошиққа қаради – ёғ тўкилиб битган эди. Донишманд эса табассум билан шундай деди:
– Хижолат тортма, ўғлим, бахтли бўлишнинг сири дунёни бор мўъжизалари, ҳаётни бутун гўзалликлари билан бирга кўра олишда. Агар киши жисмидаги қусурлар, ҳаётдаги етишмовчиликлар ҳақида ўйлайверса, худди сен қўлингдаги ёғ солинган қошиққа андармон бўлганинг каби ҳаёт гўзалликларидан бебаҳра қолаверади. Бахтли бўлиш сирини эса, қўлингдаги ёғ солинган қошиқни унутганингдагина тўла ҳис қила оласан!
https://t.me/joinchat/AAAAAFCGRHMSMORVycYt4g