— Илоҳим сени ҳам тезроқ тўйинг бўлиб кецину, мендан баттар ҳаяжонлангин, — Нилуфар синглисидек бўлиб қолган қизга ёлғондакам қош чимириб қўйди.
— Асло керакмас, мен ҳали эндигина йигирмага кирдим. Шундай экан, эрга тегиш ҳақида ҳали бери ўйлаб кўриш ниятим йўқ, — Нилуфар эндигина гапириш учун оғиз жуфтлаганди ҳамки Озода,
— Опа поччам келдилар, — деганча тезда унинг юзини ёпиб қўйди. Эшик очилиб, Фарид ичкарига дадил қадамлар билан кириб келар экан, Нилуфарнинг курсдош ва ҳамкасб дугоналарининг ҳаммаси унга қараб қолишди. Чунки ҳеч бири, Нилуфардек етим қиз бундай келишган ва бой йигитга турмушга чиқади деб ўйлашмасдида. Баъзилари ҳатто ҳасад ҳам қилишди.
— Куёвнинг укаси йўқмикин? — бир-бирига шивирлаб туришганини Озода эшитиб қолдию,
— Бор. Битта акаси ва битта укаси бор. Аммо, сал кеч қолдингизлар деб қўрқаман. Чунки уч ака-ука ҳам бугун уйланяпти.
Келин дугоналар Озодага лаб қийшайтирганча олдинга қараб туриб олишди.
Фарид келиб Нилуфарга гулни тутқазиб, юзини очиб қўяр экан,
— Жуда гўзалсан.
— Раҳмат, — уялибгина жавоб қайтарди. Улар биргаликда чиқишиб, Нилуфарнинг устозлари, болалар уйида онасидек бўлиб қолган Наима опадан оқ фотиҳа олиб кетишди.
***
— Ойииии, — Гулсанам фатасини кўнгилдагидек қўя олмагач, — ёрдам плииссссс мааам!
— Сен қизга нечи марта айтдим, салондан одам чақирайлик деб. Қайсар эчкидек икки оёғингни бир этикка тиқдинг, олдинг. Мана оқибати, эрталабдан бери плииссссс, маааам дейишдан нариги ўтмайсан, — Сайёра опа қизига ёрдамлашаркан, койиб қўйишни ҳам унутмади. — Мана бўлди.
— Ойи сал бошқача эмасми, — Гулсанам кўзгудаги аксига қараганча гапирдию балога қолди.
— Аслида сени ўзинг бошқачасан, қандайдир ғалати. Айб фатада эмас, мана бу бир-бир ишламай қоладиган қовоқ бошингда, — қошларини чимириб қарадию кўзлари ёшланди, — ўзимни оппоғим, — қизини бағрига босар экан, — сени жуда жуда яхши кўраман, илоҳим ҳамиша мана шундай юз-кўзингдан бахт уфуриб турсин. Бизга сени бахтингдан бўлак ҳеч нарса керакмас.
— Сизни жудаям-жудаям яхши кўраман меҳрибоним, — Гулсанам ҳам ойисига қўшилиб йиғлашга тушди.
— Йиғлама пардозинг оқиб кетади, — Сайёра опа кўз ёшларини артар экан жилмайишга урунди. Ташқарида куёв келди деган овозлар эшитилгач, Сайёра опа қизининг пешонасидан ўпиб қўйганча юзини ёпиб чиқиб кетди. Сал ўтмай хонага қўлида чиройли гулдаста кўтарганча Ирфон кириб келди. У оҳиста яқинлашар экан, Гулсанамнинг юрак уруши хона бўйлаб бонг ура бошлагандек бўлди. Юзлари қизиб, қўллари титрай бошлади. Ирфон ҳам буни сезгандек гулдастани берар экан, қўлини оҳиста сиқиб қўйди, худди мен ёнингдаман дегандек.
***
Муздалифа устидаги келинлик либосига кўзида ёш билан қараб қўяр экан, кўз олдида ўтмиш гавдалангандек бўлди.
— Яна кўз ёшими? — Узайр жилмайганча кириб келди. — Ахир бугун тўйинг, энг бахтли кунинг. Сен эса кўз ёши қилиб ўтирибсан.
— Ака, ахир.....
— Жим, — Узайр келиб уни бағрига босаркан, — сен бахтли бўлишга ҳақлисан. Аъзам жуда яхши йигит. У сени, албатта, бахтли қилади.
— Менинг ўтмишим бир кун келиб ҳаётимга чанг солса-чи?
— Асло, асло ундай дема.
— Мен қўрқаяпман. Мен сабаб бир инсон бахтсиз бўлиб қолишидан қўрқаман. Кун келиб, мен сени деб бахтсиз бўлдим деб қолса, ана унда нима қиламан? Ака мен шуларни ўйласам ўзимдан нафратланиб, жирканиб кетаман. Ахир, у уйланмаган бўз йигит, мен эса ит теккан ошман, — Муздалифа икки қўли билан юзини ёпиб йиғлаб юборди.
— Демак, сен ҳалиям менга ишонмаяпсан? — Аъзам кириб келиши билан эшитган гапидан бироз ранжиганча сўради. — Ахир мен сенга ўшанда нима дегандим?
— Аммо....
— Сенингча севги нима? Севги севганингни борича қабул қилиш, уни юзидаги табассуми учун борингни бериш эмасми? Сен бўлса ҳали ҳам ўтмишим дейсан. Унут ўша ўтмишни, — Аъзам у томонга юриб келар экан, — менга ўтмишингни қизиғи йўқ. Мен учун муҳими сени борлигинг, ёнимдалигинг. Мени сев дея мажбурламайман. Озгина меҳрингни қизғонмасанг бас, менинг севгим иккимизга ҳам етади, — Муздалифа эндигина гапиришга оғиз жуфтлаганди, — жим, — лабига бармоқ босаркан, — шунчаки менга ишон. Ҳаммаси яхши бўлади, энди эса жилмай.