Муртазо Аъзам ва Сардор билан сўз ўйини ўйнаб, анчагина вақт ютқазган эди. Бу ёқда қўл-оёғи ечилган Аъзам унинг йигитларининг пўстагини қоқа бошлади. Орада Сардорнинг ҳам қўл-оёғини ечишга улгурди. Аъзамдан калтак еган йигитларнинг жуда ҳам жаҳли чиқдими, жадаллаша бошлашди. Бир неча дақиқаларда улар Сардор ва Аъзамни ўраб олишди.
— Буёғига режа қандай? — Сардор елкаси оша ортига қараб қўйди.
— Қандай бўлмасин бу ердан соғ-саломат чиқиб кетиш, — Аъзам шундай деганча яна ҳужумга ўтди ва айни шу пайтда ташқарида ўқ овозлари эшитила бошланди.
— Ниҳоят, — Сардор енгил нафас олганча олдидан чиққанларни ура бошлади.
— Бу ёққа,- Муртазо йигитларининг бир қисмини эргаштирганча чиқиб кетди. Аъзам ва Сардор ичкарида қолганларни сарамжонлаб ташқарига чиқишганида ҳамма ёқда яраланаганлар, ўлганлар ётарди.
***
Марварид Ирфон билан бўлган суҳбатдан кейин, Фаридун ташлаб кетган тезкор гуруҳнинг бир қисмини Фарид билан жўнатди.
— Биз нега бормадик? — Муздалифа боядан бери бир жойда ўтиролмасдан ҳа деб уёқдан-буёққа бориб келаркан, учинчи марта шу саволни берди.
— Фаридундан буйруқ бўлмагунча ҳеч қаерга кета олмаймиз.
— Ахир....
— Сени тушунаман. Аммо, бироз сабрли бўл. Ҳаммаси яхши бўлади.
***
Элноза машинада кетар экан, бутун бир ҳаёти кўз олдидан ўтгандек бўлди. Ҳаёлига келган фикрдан бирдан тетиклангандек бўлдида, ҳайдовчи бормоқчи бўлган манзилини айтди. Мана машина ўзига таниш кўчадан кетмоқда. Машина таниш дарвоза олдида тўхтади.
— Шу ерми? — ҳайдовчи савол билан қараб қўйди.
— Ҳа, лекин мен йўл кира....
— Уёғини ўйламанг. Менга сизни манзилингизга элтиб қўйиш буюрилган ва бунинг ҳаққи ортиғи билан тўланган.
— Рахмат, — Элноза машинадан тушдию, бир муддат ҳайкалдек қотиб турди. Кейин нега келгани эсига тушдими, оёғини судрагудек бўлиб келганча дарвозани тақиллатди.
— Ҳозир, — ичкаридан ўша таниш овоз эшитилиши билан юраги аллақандай энтикиб кетди.
Дарвоза қулфи шиқирлаб очилар экан, у ич-ичидан тўкилиб борарди гўё.
— Сенн? — дарвозани очган Узайр бир аҳволда турган Элнозани кўриб ҳайрон қолди, — бу ерда нима қилайсапсан?
— Виждонимни тинчлантиргани келдим, — синиққина жилмайди. Узайр шундагина унинг юзлари кўкариб кетганини, кўзининг таги қорайиб, лаблари қуруқшаб ёрилиб кетганига эътибор берди. Унинг юзига бир муддат тикилиб тураркан, ой нури остида шу юзларни силаб, қуруқшаб қолган лаблардан энтикиб бўса олганлари эсига тушди.
— Ичкарига кир, — Узайр уни уйга таклиф қилди.
— Йўқ, йўқ, — бошини қимирлатиб қўяркан, — мен энди бу уйга муносиб эмасман. Нафақат бу уйга, сизга, соф туйғуларингизга ҳам. Келишимнинг сабаби, сиздан кечирим сўраш. Мен сизга, севгингизга хиёнат қилдим.
— Ундай дема, ахир сен мени ўлган деб ўйлагансан ва бахтли бўлиш учун ҳам....
— Бахт? — алам билан жилмаяркан, — ҳа афсуски мен бахт дея ўз танамни сотдим. Никоҳсиз бир эркакнинг қўйнига кирдим. Ўша пайтда мен буни чиндан ҳам бахт деб ўйлаганман. Аммо, — кўз ёшлари юзини юваркан, — мен катта хато қилдим ва бу хатойим бадалани ҳали дунё юзини кўрмаган фарзандим билан тўладим.
— Йиғлама, — унинг кўз ёшларини артиш учун кўтарилган қўллар ҳавода муаллақ туриб қолди.
— Ўзингизни қийнаманг, — Элноза афсус ва пушаймонлик билан боқар экан, — сиздан биргина илтимосим, ўтинчим мени кечиринг. Сиз мени кечирмасангиз на бу дунёда, на у дунёда халоват нима эканлигини билмай ўтаман.
— Ундай дема. Ҳали ҳаёт....
— Илтимос бир марта кечирдим денг, — ялингудек сўради.
— Сени Аллоҳ учун кечирдим.
— Раҳмат, — Элноза қандайдир енгил тин олгандек бўлди. Гўёки, елкасини босиб турган тоғ қуладию, у қаддини ростлади. — Бахтли бўлинг, — Элноза секин ортга бурилиб кета бошлади. Аммо, икки-уч метр юрмасдан ҳушини йўқотдими, ерга йиқилди.
***
Фаридун йигитларига иложи борича ҳеч кимни ўлдирмасликка буюришга буюрдию, Муртазонинг бу ерга бунчалик кўп одам билан келишини кутмаганди. Ҳамма жойда яраланганлар ёки ўлганлар. Фаридун эса иложи борича сездирмасдан ҳаракат қилиб, Сардор ва Аъзамни қутқариш учун эски бино томон кетмоқда. Бинога етай деганида уларнинг ўзлари чиқиб келди. Аммо, қўлларида қурол йўқ.