Пулинг тугаса, нега арзимаган пулниям қарзга сўрайсан? Мен одамларга сарғайиб бошимни эгиб, қарз сўрашни ўзимга эп кўрмайман. Ҳозир ҳамма банк кредит беради. Уйда ўтирган жойимда оволаман, - дейди бир танишим.
Эй дўстим, кредит ҳозиргидай оммалашмаган пайтларда кредит олганман. Ҳеч қаердан пул тополмай, операция учунам, пулсиз қолсам беш ўн млнлаб ҳам, уй ва машина ҳам олганман кредитга. Бугун бу ишларимга минг афсус чекаман. Ўша пайтларда рибонинг харом эканини бугунгидай тушунмаганман.
Кредит бу замонавий янги сўзлардан бўлиб, бу ўша Аллоҳ харом қилган рибодир.
Рибо еган ва унга қўл урган одамни Аллоҳ - "хор қиламан" , - деган.
Хўш мен хор бўлдимми?
Ҳа хор бўлдим. Мана икки йилдан бери Аллоҳга тинимсиз тавба қиламан. Ўзимни хамон кечирилмагандай ҳис қиламан. Барака қочган. Ҳатто арзимаган 2 млн. сўм кредитниям бир йилга сочилган арзимас ойлик тўловиниям тўлай олмай қолдим орада ўша пайтлар. Мисли кўрилмаган даражада кўп қарзга ботгандим.
Ўзимни қўлга олишимга Ислом дини, Қуръони Карим мутолааси ҳамда бадиий адабиётлар ўқиш орқали эришдим.
Қарзсиз яшай бошлаган кунларга ҳам аста етиб келдим. Кичикроқ қарзчаларим бор. Мухими аввалгидай катта қарз юки эмас. Шукр бехисоб.
Бугун очдан ўлсам ҳам, бир умр яёв юрсамам, бошпанасиз қолсамам кредит олмаслик тарафдориман. Аллоҳ Ўзи асрасин аввало.
Энди бугун оммалашган кредит олишлардан ватандошларимнинг кўпчилиги қийналиб юришганини гувохи бўлсам, бошимдан ўтган азоблар эсимга тушади. Тушунгандай бўламан. Ўша пайтлар муҳтожликдан олдим дея ўзимни юпатганман. Аллоҳ юборган хорликни олдида ўша кредит олганим муҳтожлик ҳеч нарса эмас экан...
Агар Аллоҳнинг ҳидояти менга инъом этилмаганида, Аллоҳнинг улуғ Каломи бўлмаганида, мен кўнгил кенглигига эришмаган, тангликда тубанлик кўчаларида улоқиб, яна нималар ўтмасди бошимдан...Илгари пулим камроқ қолса, роса юрагимни эзардим. Ўша камроқ қолган пул билан бир ҳафта ўн кун бемалол яшаш мумкинлигини билсам ҳам бир ҳафта ўн кундан сўнг яна пул келиши аниқлигини ҳис қилсам ҳам ношукрлик қилаверардим.
Синовлар келган пайтларда бир ойлаб ҳам пулим бўлмасди. Лекин ўша ҳидоят, Улуғ Калом ва илм маърифатга ошнолик мени ғамсиз, кенг кўнгил қилиб қўйди.
Қарзларни қарз олиб ёпардим.
Аллоҳ яхши жуфти ҳалол билан сийлаган эканми, оилам ҳам менга қўшилиб, яхшигина қийналди. Лекин чидашди. Бир ой ёки ярим ой эмас, нақд икки йил...
Бирин кетин болалар касал бўлади, кейин аёлим, сўнг ўзим. Даволанишга пул йўқ. Уйда рўзғор бир аҳволда.
Лекин ҳеч ким бу кунларимизни билгани йўқ. Аллоҳдан бошқа ҳеч кимга шикоят қилмадим.
Атрофимни кўпчилик тарк ҳам қилишганди. Яшаб қолиш учун курашаётганим, пул топиш азоби етмагандай, опереция қилинишим керак бўлиб қолди. Қарз сўрадим топилмади. Кредит олиш мумкин. Лекин шу кредит бизни бошимизга шундай кунларни солдику. Қолаверса унинг харом эканини тўлақонли англаб етган эдим. Уни сотиб, буни сотиб бир илож қилдик. Операция бўлганимни ҳам ҳеч ким билмай қолди. Кимдир ҳол аҳвол сўраса айтарман дея ўн беш кун уйда ётиб, оёққа туриб олдим. Ўша кунларда умумман ҳеч ким қўнғироқ ҳам қилмади. Бир иккита яқин ўртоқларимиздан дорига пул керак бўлиб, юз минг сўм сўровдим, пуллари йўқ экан, аҳволимниям айтмай қўяқолдим.
Уч тўртта энг яқин қадрдонлар қўллаб туришди. Лекин улар йиллаб қўллаш мажбуриятини олишмаганку.
Буларни ибрат бўлар дея яхши ниятда ёзмоқдаман. Ўзимни мақташ, кўз-кўз қилишдан йироқман.
Хоразмда бир дўстим ўнта қўй олди кредитга. Яхши ният билан иш бошлади. Имтиёзли давр тугаб, кредитни ойма-ой қайтариш бошланди. Хатосини шундан сўнг тушунишни бошлади. Бўйнида қарз. Қўй боқишни ўзи бўлмайди. Бирин кетин харом ўлади. Кредит тўлолмай учтасини бозорга олиб чиқиб сотиб бир ойни ёпади. Кейинги ой тўловиям дарров келади. Бир йилда ўнта қўйидан айрилиб, бўйнида қарз билан қолиб кетаверди. Ўнта қўйни йигирмата қўйнинг пулига сотиб олган бўлиб, кредит фоизи устига қўшилиб, хуллас ҳаёти изидан чиқиб, хозиргача ўзини ўнглай олмайди.