— У ҳозир қаерда?
— Ўзбекистонда...
— Ҳаммаси шуми?
— Қолганини билишингга ҳали бор...
— Шунақа де.... ҳммм.. — демак тириклигимни билмас эканда. Аммо нима учун бизни тинч қўйган экан? Ҳаммасини Малак билади. Менга эса энг асосий ҳақиқатни айтмаяпти. Майли кутаман. Қанча керак бўлса шунча.....
* * *
5 ЙИЛДАН СЎНГ.....
— Малак, Малак деяпман. Бўлақол, ишга кеч қолсам ваннани ичига сени бўктириб қўяман. — ҳар доим тонгда ҳаммом талаш қиламиз. У худди ишга кетишимдан олдин асабимни атай бузадиганга ўхшарди.
— Ҳозир чиқаман. Бироз сабр қилсанг, ҳеч нима қилмайди. — ҳаммомни ичидан туриб бақирди.
— Агар, беморни олдига кеч қолсам, ўрнимга психологлик қиласан. Эшитаяпсанми мени? — эшикни қаттиқ тақиллатдим.
— Мана бўлди чиқдим. Кир энди сен! — дея ҳўл сочларини сувини оқизиб чиқиб келди.
— Бугун чиқмайсан деб ўйлагандим. — эшикни қаттиқ ёпиб ичкарига кириб кетдим. Ювиниб чиқганимдан сўнг Малак иккимиз нонушта қилдик. Ойим билан дадам эса ишлари туфайли Нью-Йоркда қолишди. Биз ҳозир Ўзбекисондамиз. Мана орадан 5 йил ўтгач ўзим орзу қилган нарсаларга эришдим. Ўзим севган касб – психологликни эгалладим.
Ҳозирда шахсий клиникам бор. Ўзбекистондаги машҳур психологлардан бириман. Қабулимга ёзилган мижозларим ҳам талайгина. Айни пайтда мен тушкунликка тушиб қолган бир бемор йигитча билан шуғулланаман. Аҳволи жуда ёмон эмас-ку-я, лекин яхши деб ҳам бўлмайди. Мендан 5 ёш кичкина. Биз у билан худди яқин дўстлардек мулоқот қиламиз. Қисқаси иккимиз яхши чиқишамиз. Кун сайин унинг ҳам аҳволи яхшилана бошлаяпти. Нонуштадан сўнг унинг уйига йўл олдим.
Ниҳоят унинг манзилига ҳам етиб келдим. Уй қўнғироғини оҳиста чалдим. Беш дақиқа ўтар ўтмас, мен учун анча таниш бўлиб қолган қиёфа эгаси эшикни очди.
— Салом, Пари хоним. — ҳа яна бир нарсани айтиш ёдимдан кўтарилибди. Ўзимга таҳаллус қўйдим. Ҳақиқий исмим билан психологлик фаолиятини бошлашни истамадим. Агар ўз исмим билан психолог бўлиб танилганимда Саид бундан хабар топиши мумкин эди. У ҳақида айтадиган бўлсам биз Ўзбекистонга келмасимиздан аввал Англияга кетиб қолган экан. Мана 5 йилдирки у ҳақида бирор марта эшитмадим. Фақат интернет саҳифаларида уни бизнесменлиги тўғрисидаги баъзи бир хабарларга кўзим тушарди. Лекин эътибор бермасдим...
— Сизга ҳам салом, Иброҳим. — дедим жилмайиб.
— Марҳамат қилинг. — ичкарига таклиф қилди.
— Хўш, бугун нима ҳақида суҳбатлашамиз? — ичкарига кирдим.
— Менда бир таклиф бор. Қарши эмасмисиз?
— Қани айтингчи... - дедим хонадаги стуллардан бирига ўтириб.
— Бугун психологияга оид ҳеч қандай сеанслар ва тестлар ҳақида гаплашмайлик.
— Ия, бу нима деганингиз?
— Бу деганим бугунча психология оламидан ўз кундалик ҳаётимизга қайтиб, қисқа ҳам, узоқ ҳам бўлмаган лирик чекиниш қиламиз. Нима дедингиз? — деб жилмайди.
— Нима шунчалик психологиядан зерикдингизми, ёки аҳволингиз яхшиланаяптими?
— Аҳволим бир нави. Шунчаки сиз билан дилдан суҳбат қургим келаяпти. Эшитишимча психологлар билан қилинган суҳбат жуда бошқача ва ажойиб бўлар экан. Шунга мен ҳам фурсатни бой бермай, сиз билан дилдан суҳбат қуришни ният қилган эдим.
— Қаранг-а? — дедим қошимни учириб.
— Истамасангиз майли, мажбурламайман. — кайфияти тушиб кетди.
— Сизга йўқ деб бўлармиди?! Майли розиман. Нима ҳақида гаплашмоқчи эдингиз психологлар билан?
— Ммм ...ўзингиз ҳақингизда бироз гапириб беринг. Кейин эса мен.
— Мен ҳақимда нима билмоқчисиз? — жиддий тикилдим унга.
— Билмасам... Масалан, оилангиз ҳақидами, фарзандингиз ёки турмуш ўртоғингиз ҳақидами... Хуллас шулар ҳақида.
— Оилам ҳақида гапирадиган бўлсам, фарзандлардан иккитамиз. Опам ва мен. Фарзандим эса йўқ. Ҳали турмушга чиқмаганман.
— Наҳотки?! — ростманасига ҳайрон қолди.
— Ҳа. Сиз нима деб ўйлаган эдингиз?
— Сиз ҳақингиздаги тасаввурларим умуман бошқача эди.
— Яъни?
— Яъни мен сизни оилали деб ўйлаган эдим. Кичкинагина ва ширингина қизалоғингиз бор деб ўйлардим. Чунки, телефонда ким биландир гаплашаётганингизда тасодиф туфайли болачаларнинг овозини беҳосдан эшитиб қолардим. Шунинг учун сизни оилали деб ўйлардим. — бу гапига кулиб юбордим.