— Шифохона. — деди қўлимдан ушлаб.
— Шифохонада нима қилаяпман?
— Биз сени ....сени бу ерга олиб келдик. — назаримда у гапиришни истамаётгандек эди. Шунинг учун уни қийнагим келмай бошқа мавзуга ўта қолдим.
— Ўзингизни менга таништиринг. Сиз кимсиз? Мен сизни танирмидим?
— Вой узр. Менинг исмим Малак — таниш исм. Жуда таниш. Қаерда эшитган эдим бу исмни? ...Менга бу қиз ким эди-я? Эгиз..ак ... О.пам ....Малак эди. Эсладим, аниқ эсимга тушди бу менинг эгизагим МАЛАК! — Мен сени....
— Эгизагимсан шундайми? — дедим гапини бўлиб.
У менга кўзларини катта катта очиб қараб турдида сўнг бақириб юборди.
— Наҳотки, эслаган бўлсанг! Чиндан ҳам эсингга тушдимми?
— Ҳа, оз-моз.
— Қандай яхши! Мени эсладинг-а, Орзу. Ишона олмаяпман!
— Малак бир нарса сўрасам майлими?
— Ҳа сўра. Нима истайсан? — менга яқинлашиб, қувонч тўла кўзлари билан қаради.
— Қачондан бери шу ердаман?
— Деярли 7 ойдан бери. — кайфияти тушиб кетди.
— 7 ойдан бери мен бу ерда нима қилдим.
— Кома ҳолатида эдинг.
— Қачон ўзимга келдим?
— Бир ҳафта олдин.... Ҳушингга келганингда ҳаммамиз хурсанд бўлган эдик. Аммо олдинга кирганимизда ҳеч биримизни эслай олмадинг. Бизни олдингдан ҳайдаб чиқардинг. Ҳеч кимни кўришни истамай, бақириб, шифохонани бошинга кўтарар эдинг... Кечагина ўзинга келиб, хонага кирган ҳамширани яхши кутиб олдинг. Аммо бизни ҳали ҳам эслай олмаётгандинг. Бугун эрталаб олдинга кирганимда яна аввалги ҳолатинга қайтдинг....
— Ҳммм, шундай де. Менга ўзи нима бўлган эди? — бу саволимга негадир жавоб бергиси келмай кўзларини олиб қочди. — Майли жавоб бергинг келмаса қийнамайман.
— Буни билиш сенга ёмон таъсир ўтказиши мумкин...
— Дам олсам қарши эмасмисан?
— Йўқ. Бемалол дам олавер. Мен ташқарида бўламан. Бирор нима керак бўлса чақирсанг шу заҳотиёқ олдингда бўламан.
— Раҳмат. — дедим жилмайиб. Малак эса хонадан чиқиб кетди. Мен ўз ҳаёлларим билан ёлғиз қолдим. Хотира йўқолиши ҳам ёқимсиз ҳолат экан. Қачон ҳаммасини эслайман.
Миямда эса психолог кўрсатган йигитнинг расми айланаверарди. Таниш кўринарди лекин, ҳеч эслай олмасдим...
Туш кўрибман. Бир ўзим қоронғу бўлганда ўрмон бўйлаб югуряпман. Бу оддий югуриш эмас. Мен қочаётгандим. Кимдир мени қувлаб келаётган эди. Кимлиги эса номаълум. Юзида қандайдир ниқоб бор эди... Тинмай мени ортимдан қувлаб югурарди. Мен эса ҳансираганча қочардим. Бирдан қадам товушлари эшитилмай қолди. Мен ҳам тўхтадим. Ортимга қарасам ҳеч ким йўқ. Ўрмон бўйлаб кўз югуртириб чиқдим. Ҳаммаёқ сув қуйгандек жим-жит. Энди ортимга ўгириламан деганимда қаршимда менга тахмиман 10 сантиметр масофада ҳалиги таъқиб қилаётган одам турарди. Қўрқиб кетганимдан бақириб юбордим.
Кейин эса елкамдан ушлаб кимдир исмимни айтди.
— Орзу, Орзу! Кўзингни оч. — кўзимни ҳам бақириб очдим. Қаршимда турган Малак эса қўрқиб кетди. — Нима бўлди?
— Туш... таъқибчи... ўрмон... қоронғулик.. — нима деяётганимни ҳатто ўзим ҳам тушунмасдим.
— Бўлди ўтиб кетди. Шунчаки туш кўрибсан. Тинчлан эгизагим. — бағрига босди мени. Мен эса ҳали ҳам тушимнинг таъсирида эдим.
Бир неча ойдан сўнг оилам аъзоларини таний бошладим. Улар секин асталик билан ёдимга тушарди. Энг қизиғи психологим менга кўрсатган расмлардаги инсонлар менинг яқинларим экан. Фақат ўша ёқимтой кулиб турган йигитни ҳали бери эслай олмадим. У ҳам атай қилаётгандек миямдан сира кетмасди. Ким ўзи у бола? Малакдан сўрасам жавоб бермасди. Охири ўзимни ҳеч нима бўлмагандек тутишга ҳаракат қилардим. Аммо ўхшамасди. Ҳаёлларим соҳиби айнан ўша кулиб турган ёқимтой йигитда эди...
* * *
Қандай ажойиб, менга бугун жавоб беришади. Ўтмишимни эслай олмасамда ҳозирги кунимни жуда яхши эслайман. Яқинларим ва дўстларимни ҳам. Мазза уйга кетиш. Қизиқ уйим қандай экан-а? Хонам-чи? Бари мен учун янгилик.
Бугун кетишимни ўйлаб Малак менга телефонимни берди. «Сенга керак бўлади бу телефон» деб. Аввалига қизиқмадим. Экранни ёққан эдим, кўзим беихтиёр мен ва мени олдимда турган бир йигитга тушди. Яхшилаб эътибор берсам у... Менинг ҳаёлларим соҳиби! Демак, у менинг яқиним. Нега унда уни шу пайтгача кўрмадим? Бир маротаба бўлса ҳам келмади. Қаерда экан-а, у ҳозир?