💥Зиддият. 15-қисм.
Муаллиф: Дилором_Қосимова.
💫 💫
—Шу ердамилар? -Мафтуна қаршисидаги меҳрибонлик уйига қаради.
—Ҳа мен шу ерда катта бўлганман. -Иброҳим олис хотираларга берилди.
—Иброҳим акаа. -Мафтуна илк бор, ўзи биринчи қўл чўзди. —Олиб кирмайсизми мени? -деди Иброҳимни қўлидан тутиб, уни оғриқли хотиралардан қутқаришни ўйлаб.
—Юр! -деди қизни қўлини маҳкам сиққанча қадам босаркан.
—Эй секинроқ! Қочиб кетмайман. -кулди Мафтуна бирлашган қўлларига қараб. —Қўлимни қаттиқ сиқиб олдингиз.
Иброҳим жавоб бермадию, қизни қўлини сал бўшатди. Аммо қўйиб юбормади.
—Ассалому алайкум, -болалар қуршовида қолган, ёши анча катта аёлга салом берди иккиси.
—Ваалайкум ассалом. Келдингми ўғлим.
—Иброҳим акааа....
Аёл ўрнидан туришга улгурмай, болалар Иброҳимни ўраб олишди. Мафтуна ҳам ҳайрон, ҳам завқ билан уларга қараб, кейин аёлни олдига борди.
—Ассалому алайкум. -деди такрор салом бериб.
—Ваалайкум ассалом кел қизим, Иброҳимим айтган қиз сен бўлсанг керак. Ҳудди таърифлагандексан. У сени расмингни онгу, сурурига чизиб олганми? Таърифлаганда ҳудди шундай тасаввур қилгандим.
Мафтуна уялиб ерга қараб олди. Кўз остидан болаларни кўтариб, ирғитиб ўйнатаётган Иброҳимга қаради.
—Сиз Иброҳим акамга тегиб олаётган қизмисиз? -Иброҳимни ҳамон болалар тинч қўймаган. Мафтуна, Омина опа билан. Иброҳимни болалик йиллари ҳақида суҳбат қураркан. Бир 5-6 ёшлар чамаси қиз келиб, Мафтунага қовоқ уйиб савол берди.
Мафтуна, Омина опага ҳижолатомуз боқиб жилмайди.
—Ҳа Иброҳим акангни келинчаги бўлади яқинда шу опанг. Сенга ёқдими? -деди аёл қизни икки ёнга йиғилган калтагина сочларидан силаб.
—Йўқ! Ёқмади. -қовоқлари ҳамон уйилган қаради қизча. Мафтуна ҳайрон.
—Ия бу қандай одобсизлик қизим. Уят бўладия. Иброҳим аканг эшитса ҳафа бўладику.
—Шу опани деб бизни олдимизга кўп-кўп келмаяптида.
—Воей шириним, энди кўп-кўп келади. Ўзим айтаман ҳўпми? -Мафтуна кулиб, эркалаб қизни юзидан ўпиб қўйди.
—Сиз келтира оласизми?
—Ҳа албатта. -Мафтуна ҳазилдан ёқасини кўтарган бўлди қизчага.
—Унда катта бўлсам менга ҳам Иброҳим акадака куёв топиб берасиз-а?
—Ааа?
Мафтуна ва аёл кулиб юбордилар.
💫 💫
Билол хонасида ўйга толиб қолди. Эртага Сарвинозни олдига боради.
Икки қизни гаплари анча ўйлантириб бир қарорга келганди асли бир неча кун олдин.
Аммо кутилмаганда Ҳабибни яраланиши.
Оила аъзолар ҳам ҳушёрликка чақирилиши сабаб бормади.
Агар Иброҳимни таҳминлари рост бўлса, Билолни атрофидагилар ҳам ҳавфга қолиши мумкин эди.
Шу сабаб қизни олдига бормади.
Аммо бугун, уни ўқишдан амакиваччаси oлиб кетганини «қулоқлар»идан бири етказгач, ҳаммасини четга суриб боришга қарор қилди.
—Ассалому алайкум. -Рустам ака, қаршисидаги, қимматбаҳо машинадан тушган йигитга ҳайрон қаради.
—Ваалайкум ассалом. Келинг ҳизмат. -газ қуйиш шаҳобчасида ишлайдиган бу киши, йигитни ёқилғи қуйиш учун келмаганини англаб бўлгандим.
—Сиз билан шахсий масалада гаплашиб олмоқчи эдим. -деди Билол ҳурмат билан.
—Шахсий? Сиз билан мени ўртамизда шахсий қандай гап бўлиши мумкин?
—Сарвиноз!
Рустам ака яқинда акасини ўғлига фотиҳаланган қизини исмини бегона йигитдан эшитиб ҳиёл қошлари чимирилди.
—Қизимни қаердан танийсиз?
💫 💫
Билол, Сарвинозни дадаси билан келиша олмагач, яна тунги клубга келди.
«Қизим фотиҳаланган. Фотиҳасини бекор бўлиши бир таърафдан иснод бўлса. Бир таърафдан, акам билан жигарчилигимизга путур етади. Мени тушиндингиз деб ўйлайман. Пешонангизга битгани бошқа экан»
—Мен бир йўлини топаман! -Билолни кўз ўнгида Сарвинозни қўрқув билан боққан нигоҳлари намоён бўлди. —Уни ҳеч кимга бермайман.
Олдидаги спиртли ичимликдан ичаркан. Алам билан қадаҳни сиқди.
Ортидаги столдагиларни гапи эътиборини тортди. Асли гаплари эмас, у гапдаги исм эътиборини тортганди.
—Нима гаплар Содиқбой? Унаштирув ўтибди. Ҳар кеча амакингизни деразасидан ошиб киряпсизми?