- Ҳалиги... – Ойниса хола тушунтираман дегунича Эркин амаки Севарани кўрди. Ойниса хола эса югургилаб ёнига келиб, совғани тутқазди: - Қизингиз сизга олиб келибди. Ўтган сафар бериб юборган кўйлаги ҳам ёққанди. Буям ёқар...
Эркин амаки Ойниса холага ўқрайиб қаради. Севара турган жойида оёғидан жон кетиб, тиз чўкди:
- Дада, дадажон! Мени кечиринг! Жон дадажон! Сизни яхши кўраман! Сизни соғиниб кетдим, дадажон!
Севара хўнг-хўнг йиғлаб отасига тиззалаб яқинлаша бошлади. Эркин амакининг ҳам қалби юмшаганми, жим турарди. Шу пайт ердан чиқдими, кўкдан тушдими, дарвозадан Зоирнинг хотини Ҳилола кириб келди:
- Ҳа, илон! Фоҳиша! Энди бечора, содда ота-онангни аврагани келдингми?
Севара уни танимагани учун аввалига ҳеч нарсага тушунмади.
🍃
Гулюз тонг саҳардан цехга келади. Тикувчиларнинг тикканини, Гулҳаёнинг бичганини, ҳаридорларнинг олганини ҳисоб-китоб қилади. Олиб келиниши керак бўлган матолар тўпламини ҳисоблаб чиқади. Янги буюртмаларни ёзиб қолади. Хуллас, бош кўтармай ишлайди. Шунданми, икки кундан буён кўз олди қороғилашади. Боши айланади.
- Опа, рангингиз оппоқ бўлиб кетибди. Озроқ дам олинг. Ҳозир ўзим ёрдам бераман, - дейди Умид раҳми келиб.
Умид дарсдан, машғулотлардан чиқиб келгани учун иш юритувчиликнинг ҳамма юки Гулюзнинг бўйнида. Гулҳаё эса ўз ишини Зилолага ўргатяпти. Эртага туғса ҳам, Зилола давом эттираверади. Иш яхши кетаётгани учун ҳамма ишчилар миннатдор. Чунки Умид ҳамма чин дилдан ишласин, деб маошларни ҳам ўз вақтида, яхши бераяпти.
- Гулюз, - деди Гулҳаё синглисига тикилиб туриб. – Сен-чи, эртага бир тест қилиб кўр. Менимча, ҳомиладорсан.
Давоми бор
Лайк бу – илҳом! Босиб ўтинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g