- Бу Гулрангнинг эски қўғирчоғи. Деразадан отворай, - деди Матлуба бепарво.
Гулҳаё даҳшат ичида қолди. Сал аввал кичкина синглинининг “Ойимнинг ора-сира хаёли қочиб, ўзини ғалати тутяпти”, дегани ёдига тушди-ю, юраги қинидан чиққудек бўлди. Чунки онасининг кўзлари бежо, кўп қаватли уйнинг очиқ деразаси томон шошиб одимларди.
- Ойи, у менинг чақалоғим...
- Қўғирчоқ, эски қўғирчоқ... – деди Матлуба очиқ дераза ёнида туриб. - Жонимга тегди, отвораман...
Матлуба бу пайтда ўзлари яшайдиган кўп қаватли уйнинг очиқ деразасига яқинлашиб қолганди.
Гулҳаё у томон ўқдек отилди:
- Ойи, ойи-и-и-и! Отманг!
Гулҳаё ўнгида ҳам бақираркан, чўчиб уйғонди. Унинг овозидан ёнида ётган Шаҳзод ҳам чўчиб кетди.
- Гули, нима бўлди? Яхшимисан?
Гулҳаёнинг юраги қинидан чиқиб кетгудек бўлиб урарди.
- Вой юрагим... юрагим... қўрқиб кетдим...
- Ҳозир сув олиб келаман... – Шаҳзод сакраб туриб кетди.
У стаканда сув олиб келганида Гулҳаё анча ўзига келиб қолганди.
- Худога шукр, тушим экан... Даҳшатли туш кўрдим... – деди у сув ичиб бўлгач.
- Яхшиликка бўлсин...
- Ойимни кўрибман...
- Хавотир олаётгандинг, шунга кирган-да. – деди Шаҳзод Гулҳаёдан кўз узмай. - Эртага шифохонадан чиқади, деётгандинг. Дарсдан чиқиб, уйларингга борақол. Мен ўзим ойимга айтаман.
- Хўп.. Раҳмат. Ишқилиб, ойим буткул соғайиб кетган бўлсин-да...
Гулҳаё анча тинчлангани билан ичида хавотири кучли эди.
🍃
Болалари хавотир олганчалик бўлмади. Матлуба ўн кунда соғайиб уйига қайтди. Бошидаги жароҳати ҳам у қадар қўрқинчли эмасди. Унинг ўзи ҳам бундан хурсанд. Айниқса, болаларининг бошлаган бизнесидан боши кўкка етди. Умиднинг айтишича, савдо яхши бўлаётганмиш. Ўғли ўзлари ишлаб чиқараётган кийимларни интернетда ҳам реклама қилаётганмиш. Энг қувонгани, Гулюз бўлди. Шу қизи ҳам нолишни йиғиштириб, ишдан қўли бўшамай қолибди. Гулрангнинг гаплари эса унинг юрагини энтиктириб юборди.
- Ойи... ўқишимда магистратурада ўқийдиган бола бор. Ўша... ойингиз шифохонадан чиққан бўлса, совчи юбораман, деди. Менимча, эртага совчилар келса керак, - деди у уялибгина.
Матлуба ўн кунча шифохонада бўлгани учун Аббоснинг уйида камнамо эканлигини билмасди. Шунинг учун у совчилар ҳақида унга айтди:
- Дадаси, кичкина қизингизга ҳам ўқишида катта курсда ўқийдиган бир йигитдан совчи келаётганмуш. Шунга бозорлик қилиб келасизми?
- Умидга айтсанг қилиб келади, - деди Аббос негадир қўрслик билан. Кейин эса муддаосига ўтиб қўя қолди: - Мана, учинчи қизингни ҳам узатаётган экансан. Ҳаммаси сен айтганча бўлди. Энди менинг айтганим бўлади. Мен энди у билан яшайман. Менимча, болаларинг ҳаммасидан хабардор. Қўрқадиган нарсам қолмади. Бўпти, мен кетдим.
Матлуба Аббоснинг гапларидан шокка тушиб, жим бўлиб қолди.
🍃
Охирги пайтда бозорда савдонинг умуман бўлмаётани Севаранинг кайфиятига у қадар таъсир қилмаётганди. Чунки Аббос буткул унинг уйига кўчиб ўтган, топганини шу ерга кўтариб келарди. Иккаласининг савдодан тушган пулини бир жойга жамласа, Севаранинг кўзларини қувнатадиган пул бўларди. Ҳозир унинг эсу дарди отасининг меҳрини қозониш. Яқинда яна у атай синаб кўриш учун Маликнинг ўзидан отасига кўйлак бериб юборди. Маликнинг айтишича, отаси индамай олганмуш... Энди бирор кун ўзи ҳам совға билан бориб, кечирим сўраса, кечириши мумкин. Аммо кечирса, Аббосни қандай таништиради. Шуни ўйлаб, баъзан сиқилади.
- Қорбобо, отам мени кечириши мумкин. Кечирса, сизга турмушга чиққанимни билса, яна гаплашмай қўймасмикан? – сўради охири у Аббосдан.
- Билмадим. Балки... муносабатларинг жуда изига тушиб кетмагунча мен ҳақимда айтмай турарсан. Кейин мен энди уйланаётгандек бўлиб, отангнинг ёнига қўлингни сўраб борарман... – деди Аббос ўйлана-ўйлана.
- Вой, зўр йўлини айтдингиз... Шунақа қиламиз. Мен жуда сиқилаётгандим. Энди қўрқмай отамнинг ёнига бориб кечирим сўрайман. Сиз эрим эканлигингизни билдирмай турамиз... Отамнинг ёнига қачон борсам экан? – ичи қизий бошлади Севаранинг.
- Уканг билан маслаҳатлаш. Яхшироқ совға ол. Шунда кўнгди юмшаб, кечиради.
Севара энди қайси куни отаси олдига бориш ҳақида бош қотира бошлади.