💥КУНДОШЛАР. 6-қисм.
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА.
Лекин момо эр-хотиннинг сохта муносабатини дарҳол сезди. Тез-тез Матлубани сўроққа тута бошлади:
- Куёв ўзини бошқача тутади. Омонат одамдек... Ё мендан тортиняптмикан?
- Бувижон, сизнинг кўнглингизни оғритмай деётганда...
- Йўқ, барибир эринг бошқача бўлиб қолган. Уйда ўтирса ҳам игнанинг устида ўтиргандек ўтиради.
- Буви, уям менинг кўзларим кўрмаётганидан сиқиляпти-да.
- Ҳа, шундаймикан ё... – ўйга толади момо.
Матлуба жуда сиқилиб кетганида бувисига ҳаммасини айтиб бергиси келади. Энг ёмони кеча бўлди. Нигора билан гаплашаётганида бувиси келиб қолибди. Матлуба гаплашаётгани учун шарпасини ҳам сезмабди. Матлубанинг “Мажбурликдан, қамалишдан қўрққани учун жим юрибди, бормаяпти мегажиннинг ёнига”, деганини эшитиб қолибди. Матлуба Нигора билан хайрлашгач, бувиси сўроққа тутиб бошлади:
- Ким қамалишдан қўрқяпти? Ким мегажиннинг ёнига бормаяпти?
- А? Буви, қачон келдингиз? Намоз ўқимаётганмидингиз? – Матлуба буткул ўзини йўқотиб қўйди.
- Ўқиб бўлдим. Кимни гапирдинг? Куёвними? Нега қамалади, Аббосжон?
- Буви, нималар деяпсиз? Бир ўртоғим билан гаплашаётгандим. Бир танишини айтиб бераётганди.
- Мен ўртоғингнинг гапини эшитганим йўқ. Сенинг гапингни эшитдим. Сен айтдинг. “Қамалишдан қўрққани учун жим юрибди, мегажиннинг ёнига бормаяпти”, дединг. Эрингдан бошқа кимни айтасан?
Матлуба бир зум жим бўлиб қолди. Ўзини йўқотди. Зўрға гап топиб берди:
- Эслолмаяпман, буви. Ундан сўрадим-ку, мен. Куёвингиз нега қамалади? Иши яхши бўлса, ҳалол одам бўлса... Сиз нотўғри эшитгансиз...
- Ҳмм...
Матлуба бувисининг кинояли товушидан ёлғонлари зое кетганини, ҳали бир кун кампирнинг берадиган саволларига тайёр туришини англади. Шунинг учун ҳар сафар кампир билан суҳбатга киришиш олдидан бир юраги такка-пукка бўлади.
- Кел ўтир... – Матлубанинг қўлидан тутди Бибисора кампир. – Ошхонага киряпмиз. Ҳозир бирга чой ичиб, гурунг қиламиз.
Матлубанинг яна юраги ҳапиққандек бўлди. Қизи ва бувиси кўмагида ошхонадаги диванга ўтирди. Гулюзнинг тарақ-туруқ қилишидан чой дамлаётгани сезилиб турарди.
- Мана, чой. Совусин, қўлингизга бераман, ойи. Мана, шоколад ва печенье ҳам қўйдим. Эрмак қилиб ўтирасизлар... Овқат пиширадиган вақт бўлгунча мен дарс қиламан, - деди Гулюз.
- Боравер, ойингга чойни ўзим ичираман, - деди Бибисора кампир.
Синчков бувиси билан ёлғиз қолиш Матлубани янаям чўчитди.
- Дугонанг тинчиб кетибдими? - қўрққани бўлиб Бибисора кампир айнан Матлубанинг ёлғонидан гап бошлади.
- Қайси дугонам? – билмаганга олди Матлуба ҳам.
- Анув, эри қамалмоқчи бўлган, мегажини бор, дугонанг-да...
- Ҳа, уми? Гаплашганим йўқ, бувижон. Олинг, шоколаддан олинг.
- Ширинликни суймайман, биласан-ку! Ўзи эри нега қамалишдан қўрқиб юрибди, экан? – кампир яна мавзуни ўша томонга бурди.
- Суриштирмадим, буви...
- Нима қиласан, ёлғон гапириб Матлу? Мендан ниманидир яшираётганингни билиб турибман-ку! – бирдан “ҳужум”га ўтди момо.
Матлуба нурсиз кўзларини бувисининг овози келган томонга тикканча қотди-қолди.
У бувисининг ўзига раҳм билан тикилиб турганини ҳис қилди. Кўзларидан сизиб чиққан ёш яноқларини намлади. Ўпкаси тўлди. Бехос қўлларини кампир томон чўзди:
-Буви, бувижон... Қанисиз? Ёнимга келинг...
Бибисора кампир ёшига мос бўлмаган чаққонлик билан Матлубанинг ёнига ўтди.
-Нима дейсан, болам? – момо неварасининг елкасидан тутди.
Матлуба кампирнинг аввал қўлларини ушлади. Кейин бағрини ўзича пайпаслаб чамалаган бўлди-да, қаттиқ қучди.
- Бувижон, дардимнинг ҳеч кимга айта олмаяпман. На онамга, на қизларимга... Дугонам билади, холос... Кейин... Марғубага ҳам учини чиқардим.
- Ўзи ҳаммага айтиб бўлай дебсан. Мендан яширганинг нимаси? Нима бўлди? Қани гапир...
- Буви... – ўзини босолмай йиғлай бошлади Матлуба. – Дунёга сиғмаяпман. Нима қиларимни билмайман. Ўлиб қолай дедим. Ўлолмадим, ҳам.