Севара келин бўлиб тушганида у ҳарбий хизматга кетган экан. Биринчи фарзандига ҳомиладор чоғида бу қўшни йигит хизматдан қайтди, уларникига келди. Гарчи ҳомиладор бўлса-да, Севара йигитнинг ўзига тикилиб-тикилиб қараганини сезди. Севара ҳам унинг келишган келбатига, хушрўйлигига, салобатига гирифтор бўлди. Севара иккинчи боласини туққанида ҳам улар салом-аликдан нарига ўтмасди. Ҳаммаси Севараларнинг кранидан сув чиқмай қолганида бошланди. У ҳар куни Зоирларнинг ҳовлисидан сув ташишга мажбур эди. Ҳар кун йигит билан кўришар, сўрашар, суҳбатлашар, бора-бора ҳазил-ҳузул қиладиган ҳам бўлишди. Баъзан Зоир унинг сувини кўтаришиб ҳам келарди. Бу яқинлик охири ҳаддан ошишга, гуноҳга ботишга сабаб бўлди. Шу-шу улар Севаранинг эри – Жавлон ишга кетганида ҳижроннинг уйига ўт қўйиб, бу олов тафтидан ўзлари исиниб, роҳатланадиган бўлишди.
Ўша тунда ҳам Севара Зоирни интиқ кутаётган, атир-упага бурканиб висол учун тайёргарлик кўраётган эди. Энг жозибали, калта ҳарир тунги кўйлагини кийди. Лекин Зоир ҳар доимгидек унга хабар юбормади.
- Телефонининг пули тугагандир? – гумон қилди аёл.
Ниҳоят ҳар доимгидек дераза оҳиста, кетма-кет икки бор, уч сониялик сукутдан сўнг яна икки бор тақиллади.
- Келди, - ўзини ойнага солиб жилмайди Севара.
Кейин уй чироғини ўчирди. Аста дераза олдига келиб, ўта эҳтиёткорлик билан оча бошлади. Ташқаридан “Ўзингизмисиз?” деган овоз эшитилди. Ҳаяжон ичидаги Севара овознинг бошқачалигига эътибор қилмади.
- Ўзимман, кўп гапирмай кирсангиз-чи? – кўмаклашиш учун қўлини чўзди Севара.
Шу онда нималар бўлганини ўзи ҳам англамай қолди. Сониялар ичида бақувват қўл унинг ўзини ташқарига тортиб олди. Сўнг деворга тираб бўйнидан бўғди:
- Ўлдираман, қанжиқ! Ўлдираман!
Севара уни тортиб олган одам эри эканлигини билгач, нақ юраги товонига тушди. Бу ҳам етмагандек томоғи қаттиқ бўғилганидан нафас ололмай хушини йўқотар даражага келди.
- Ака, ўлдириб қўясиз, ака... – Жавлоннинг қўлига ёпишган Зоир эди.
- Ўлдирмоқчиман! Ҳа, ичинг ачияптими, ифлос! – бўкирди Жавлон.
Қиёмат қўпгандек бўлди. Шовқиндан югуриб чиққан Севаранинг қайнона-қайнотаси Жавлоннинг қўлидан Севарани ажратиб олишди. Ҳарир тунги кўйлаги унинг шармандали жисмини бекитолмаётганидек, қаро тун ҳам уларнинг гуноҳларини яшира олмади. Ҳаммаси ошкор бўлди. Жавлон ўша ернинг ўзида, ўша онда, ярим яланғоч Севарани болалари билан ота-онасининг уйига олиб келиб ташлади. Бор гапни айтди. Бир ойда буён уларнини кузатганини, ҳатто бир-бирига юборган хабарларини расмга тушириб олганини, пухта режа асосида Зоирни дераза олдида қўлга туширганини, кейин Севаранинг ўзи деразани очганини қайнотасига айтди-ю, хотинига талоғини бериб, изига қайтди. Тун салқинидан, қўрқувдан дир-дир қалтираб турган жувон шу ҳолида ота уйига сиғмади, болалари билан кўчага қувғин бўлди:
- Сендай қизим йўқ! Бир нима қилиб қўймасимдан кўзимдан йўқол! – ғазабдан титраб деди отаси.
Шундоқ ҳам уятдан ерга киргудек, қўрқувдан юраги қинидан чиққудек бўлиб турган Севара ҳеч нимани тушунмай уйқусираб, жавдираб турган болаларини етаклаб кўчага отилди. Ортидан эргашган онаси қизининг устига халат ёпишга улгурди, холос...
Ундан кейин Севара ота-онаси олдига бош эгиб, гуноҳидан ўтишларини сўраб кўп бора борди. Аммо шундоқ ҳам эл ичида бош кўтара олмай қолган ота уни кўчага қувиб солаверди...
* * *
Жувон ўша пешанасига “енгилтак” тамғаси босилган кунларни эслаб сергаклангандек бўлди. Оловли, куйдургувчи ҳисларга асир бўлмасликка тиришди. Ўзича ичида “Зоирни асло ўйламайман, хаёлимдан чиқариб ташлайман”, деб ўзига сўз бермоқчи ҳам бўлди.
У бунга ўзини мажбурлаётганини сезгандек, бу фикрга қарши туришга урингандек, Зоирдан ҳамон хабар келарди.
“Мени аввалгидек ғўр йигит десангиз адашасиз. Орадан ўтган вақт мени анча ўзгартирди. Бозорда айтганингиздек, сизга ёрдам бера олмайдиган аҳволда эмасман...”
- Оббо, ухласа бўлмайдими? Тавба, шунча хабар ёзаётганини хотини сезмаяптими? – туйғуларига таслим бўлишдан чўчиб, ўзини қўярга жой топа олмаётганди Севара. – Нима қилсам экан?