Касбга садоқат ва меҳнатга ҳурмат
"Ўзметкомбинат" АЖда кўп йиллар давомида фидокорона меҳнат қилиб, ўз касбини мукаммал эгаллаган кўплаб ишчи-ходимлар фаолият юритмоқда. Ана шундайлардан бири Ўткир Бердиқулов десак муболаға бўлмайди.
Қахрамонимиз дастлаб 2000-йилда Электрда пўлат эритиш бўлинмасида пўлат қуювчи ёрдамчиси сифатида иш бошлаган. 2001-йилдан бошлаб шу кунгача Навли прокатлаш бўлинмасида юклаш бўлими бригадири сифатида меҳнат қилиб келмоқда. Касб сирларини ўрганишда устозлари Абдували Абдувалиев ва Алижон Мирзаевлардан кўплаб сабоқлар олган. Бугунга келиб ўзи ҳам устоз сифатида шогирдлари Муроджон Ҳамроқулов, Шахбоз Бердимуродов ва Дилшод Бойматовлар билан фахрланади.
Ўткир ака ўз меҳнати ортидан ҳурмат қозонган, ўз касбидан фахрланган инсон сифатида ўз йўлини тўғри танлаганини ва ҳеч қачон афсусланмаганини таъкидлайди. 25 йиллик меҳнат фаолиятида у доимо "Меҳнат қилган элда азиз" нақлига амал қилган ва бу унинг ҳаётидаги муваффақиятларининг калити бўлган.
@Behzod_Qodirov