Behzod Qodirov


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Telegram


"Ўзметкомбинат" АЖ Касаба уюшмаси қўмитаси ходими Бекзод Қодировнинг шахсий канали.
Каналда комбинат касаба уюшмаси қўмитаси янгиликлари бериб борилади. Ҳамда бошқа хабар ва мавзулар ҳам ёритилади.
Мурожаат учун: @Arteta996

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


#спорт

Асадбек Тоштемиров (+80 кг) вазн тоифасида Анталия шаҳрида бўлиб ўтган пара таэквондо бўйича "Turkish оpen" халқаро турнирида кумуш медални қўлга киритди.

Ғалабалар бардавом бўлсин, табриклаймиз!

@Behzod_Qodirov


#фотоархив

Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд кунларига бағишлаб ўтказилган тадбир

📸 09.02.2021

@Behzod_Qodirov


Касбга садоқат ва меҳнатга ҳурмат

"Ўзметкомбинат" АЖда кўп йиллар давомида фидокорона меҳнат қилиб, ўз касбини мукаммал эгаллаган кўплаб ишчи-ходимлар фаолият юритмоқда. Ана шундайлардан бири Ўткир Бердиқулов десак муболаға бўлмайди.

Қахрамонимиз дастлаб 2000-йилда Электрда пўлат эритиш бўлинмасида пўлат қуювчи ёрдамчиси сифатида иш бошлаган. 2001-йилдан бошлаб шу кунгача Навли прокатлаш бўлинмасида юклаш бўлими бригадири сифатида меҳнат қилиб келмоқда. Касб сирларини ўрганишда устозлари Абдували Абдувалиев ва Алижон Мирзаевлардан кўплаб сабоқлар олган. Бугунга келиб ўзи ҳам устоз сифатида шогирдлари Муроджон Ҳамроқулов, Шахбоз Бердимуродов ва Дилшод Бойматовлар билан фахрланади.

Ўткир ака ўз меҳнати ортидан ҳурмат қозонган, ўз касбидан фахрланган инсон сифатида ўз йўлини тўғри танлаганини ва ҳеч қачон афсусланмаганини таъкидлайди. 25 йиллик меҳнат фаолиятида у доимо "Меҳнат қилган элда азиз" нақлига амал қилган ва бу унинг ҳаётидаги муваффақиятларининг калити бўлган.

@Behzod_Qodirov


#Таваллуд_кун

"Ўзметкомбинат" АЖ Электрда пўлат эритиш бўлинмаси қуйиш оралиғи ва пўлатни узлуксиз қуйиш участкаси устаси Алламурадов Азиз Мирзакаримович!

Туғилган кунингиз билан дилдан табриклаймиз! Ушбу кунда Сизга Яратгандан мустаҳкам саломатлик, узоқ ва саодатли умр, улуғ ризқ-насиба, оилавий тинчлик-хотиржамлик ҳамда орзу ниятларингизни рўёбини тилаймиз!

Илоҳим фарзандларингизни бахтини-камолини рохатда кўриб юринг! Умр йўлларингизда яхшиликлар ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!

Ҳурмат билан Электрда пўлат эритиш бўлинмаси касаба қўмитаси жамоаси!


#спорт

Бокс бўйича ўсмир қизлар мусобақасида совринли ўрин!

1-5 февраль кунлари Тошкент шаҳрида спортнинг бокс тури бўйича ёш ва ўсмир қизлар ўртасида мусобақа бўлиб ўтди.

Шаҳримиз спортчиси Хасанова Маржона Ботиржон қизи ушбу нуфузли мусобақада муносиб иштирок этиб, фахрли 3-ўринни қўлга киритди! У бронза медали ва диплом билан тақдирланди.

Маржонани ва унинг мураббийси Тоҳир Акрамовни ушбу ютуқ билан чин қалбдан табриклаймиз! Кейинги мусобақаларда ҳам катта ғалабалар ёр бўлсин!

@Behzod_Qodirov


Бугун "Ўзметкомбинат" АЖ Касаба уюшмаси қўмитасининг Ижроия қўмитаси йиғилиши ўтказилди.

Унда Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг бош мутахассиси Илҳомжон Камолов, касаба уюшмаси қўмитаси аппарати ходимлари, Ижроия қўмита аъзолари иштирок этди.

Йиғилиш кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан ахборотлар берилиб, муҳокамалардан сўнг қарорлар қабул қилинди.

Шундан сўнг, ҳисобот сайлов йиғилиш (конференция)ини юқори савияда ўтказишдаги устувор вазифаларга юзасидан тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг ташкилий масалалар бўйича бош мутахассиси И.Камолов йиғилганларга батафсил тушунчалар бериб ўтди.

@Behzod_Qodirov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
DIYORA COOKING – ДАСТУРХОНИНГИЗГА ФАЙЗ, ТАЪМИНГИЗГА ЛАЗЗАТ!

😀 Меҳмонлар кутилмаганда келдими?
⏳ Нима тайёрлашни билмаяпсизми?
🔥 Вақтингиз зиқ, лекин мазали таом хоҳлаяпсизми?

🎉 Унда сизга DIYORA COOKING ёрдам беради!

Тайёр ва ярим тайёр таомлар – энди овқат пиширишга кўп вақт сарфлаш шарт эмас!
100% ҳалол ва сифатли маҳсулотлар – оилавий дастурхон учун мукаммал танлов!
Ҳамёнбоп нархлар – мазали таомлар энди ҳар бир хонадон учун қулай!
Тез ва қулай етказиб бериш – уйдан чиқмаган ҳолда буюртма қилинг!

🍱 Бугун буюртма қилинг ва ҳақиқий лаззатдан баҳраманд бўлинг! 🍱

📲 Буюртма учун: +998909211126

💫 Телеграм: https://t.me/+Sj_B6ZJGCss3ODMy

DIYORA COOKING – ОСОН, МАЗАЛИ, ТЕЗ! ✨


#фотоархив

📆 Тарихда шу кун

Ўзбекистон халқ шоири Махмуд Тоир, шоирлар Ботир Эргашев, Мирзокарим ҳамда эстрада хонандаси Шухрат Дарё билан ижодий учрашув

📸 05.02.2019


@Behzod_Qodirov


#эълон

2025 йил 5 февраль куни соат 09:00 дан 19:00 гача 80-мавзедаги ТП-119 трансформаторида электр ускуналарини алмаштириш ва таъмирлаш ишлари сабабли муносабат билан 80-мавзенинг 17, 18, 19, 20, 22 ва 23-куп қаватли уйларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Ишлар якунланганидан сўнг электр таъминоти қайта тикланади.

Юзага келган ноқулайликлар учун Бекобод шаҳар электр таъминоти узр сўрайди

@Behzod_Qodirov


#таваллуд_кун

"Ўзметкомбинат" АЖ Золдир прокат бўлинмаси электромонтёри Муйдинов Дониёр Бахтиёр ўғли!

Туғилган кунингиз муборак бўлсин! Ушбу кунда сизга сиҳат-саломатлик, узоқ умр иш фаолиятингизда ютуқлар тилаймиз.

Барча орзуларингиз ушалсин, омад ва муваффақият доимо ҳамроҳингиз бўлсин! Ҳар доим яхши дўстларингиз, севимли инсонларингиз атрофингизда бўлсин!

Сизга улкан муваффақиятлар, тинчлик, файзли ҳаёт ва шодлик тилаб қоламиз! Ҳар бир кунингиз байрамдек ўтсин!

@Behzod_Qodirov


#таъзия

"Ўзметкомбинат" АЖ Ходимларни бошқариш департаменти инспектори Гули Норматованинг падари бузрукворлари комбинат меҳнат фахрийси Каримжон отанинг вафоти муносабати билан уларнинг оила аъзоларига, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Аллоҳ таоло марҳум отахонни Ўз мағфиратига олсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айласин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Жаноза намози бугун 3 февраль соат 17:00 да "Қосим ота Фармонов" МФЙ Хуррият кўчаси 12 уй марҳумнинг хонадонида адо этилади.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!

@Behzod_Qodirov


#таваллуд_кун

Қадрли, Рахимов Алишер Аъзамович!

Туғилган кунингиз билан чин дилдан табриклаймиз! Бу махсус кунингизда сизга мустаҳкам саломатлик, узоқ-умр оилавий гўзал ҳаёт ва иш фаолиятингизда муваффақиятлар тилаймиз. Ҳаётингизни ҳар бир куни, омад, бахт ва яхшиликлар билан тўлсин.

Келажакда сизга янги мақсадлар ва юқори чўққиларга эришиш йўлида омад тилаймиз. Барча орзу ва интилишларингиз амалга ошсин. Илоҳим фарзандларингизни бахту камолини рохатда кўриб юринг.

Умр йўлларингиз ҳамиша саодатли бўлсин!

Ҳурмат билан жиянларингиз!


#футбол

Бугун оқшомда Англия Премьер Лигасининг 24-тури доирасида "Арсенал" "Манчестер Сити"га қарши тўқнаш келади.

Ўйин 21:30 да бошланади. Абдуқодир Ҳусанов майдонга тушиши кутилаётган ушбу учрашувни STOCK Football телеграм каналида томоша қилишингиз мумкин.

🎙 Шарҳда: Хайрулла Ҳамидов

@Behzod_Qodirov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#шеърият

Февраль

​​Яхшилар умрига ўхшайди февраль,
Нозик куртакларни уйғотар бир-бир,
Оғир кун, ёнингда тургувчи дўстдай,
Баҳор яқин дея, бергайдир сабр.

Яхшилар умрига ўхшайди февраль,
Неча минг йилдирки умри қисқа ой.
Кўкламга етсин деб, тезроқ одамлар,
Икки кун умридан кечган, ҳойнахой...

Ўлмасбек Самарқандий


#таваллуд_кун

Қадрли Аюбов Элёржон Неъмат ўғли!

Туғилган кунингиз муборак бўлсин! Ушбу қувончли кунда Сизга мустаҳкам саломатлик узоқ хайрли умр, оилавий гўзал ҳаёт тилаймиз! Умр йўлларингиз фақат шодлик ва муваффақиятлар билан тўлсин! Ҳар бир кунингиз яхшиликлардан иборат бўлсин!

Орзуларингиз осмондай чексиз, имкониятларингиз дарёдай улкан бўлсин! Шу кунгача эришган ютуқларингиз – келажакдаги улкан ғалабаларингизга пойдевор бўлсин! Юрагингиздаги орзулар рўёбга чиқсин, йўлингиз ёруғ, ҳаётингиз файзли бўлсин!

@Behzod_Qodirov


#спорт

Сардор Абдумуталиев бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати совриндори.

Жорий йилнинг 20-28-январь кунлари Тошкент шаҳрида спортнинг бокс тури бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Ушбу нуфузли мусобақада шаҳримиз спортчиси Сардор Абдумуталиев муносиб иштирок этиб фахрли 3-ўринни эгаллади.

Биз Сардорни ушбу ютуқ билан табриклаб кейинги спорт мусобақаларида улкан ғалабалар тилаймиз!

@Behzod_Qodirov


#эълон

🦷 Тиббий кўрик ва бепул жарохлик амалиёти!

📅 11 февраль 2025 йил
Жанубий Кореянинг Сеул Миллий Университети Стоматологик клиникаси профессорлари ва мутахассислари томонидан:

⚕️ Лаб ва танглай ёриғи (қуён лаб ва бўри танглай) ривожланиш нуқсонлари ва Юз жағ нуқсонлари ташхислари.
Тошкент вилоятида истиқомат қилаётган болалар учун тиббий кўрик ва бепул жарохлик амалиёти ўтказилади!

🔍 Кўрик жойи:
Тошкент вилояти, Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (Чирчиқ шаҳри).

📞 Мурожаат учун телефон:
90 930 45 30

Тиббий кўрик БЕПУЛ!

@Behzod_Qodirov

17 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.