Гўшт нархи ростдан ҳам кескин ошдими?
Бир неча кундан бери ижтимоий тармоқларда сўнгги йилларда гўш нархи қандай бўлгани ҳақида маълумот тарқалмоқда.
Бу бўйича манбани қидириб топиш имкони бўлмади. Лекин келинг тарқалаётган ахборотни кўриб чиқамиз.
Гўшт нархлари қандай ўзгарди?
⏺2013 — 25 000 сўм
⏺2014 — 27 000 сўм
⏺2016 — 35 000 сўм
⏺2017 — 38 000 сўм
⏺2018 — 46 000 сўм
⏺2020 — 60 000 сўм
⏺2021 — 70 000 сўм
⏺2022 — 90 000 сўм
⏺2024 — 120 000 сўм
⏺2025 — 140 000 сўм
Ўзбекистонда инфляция анча юқори. Шу сабабли нархларни долларга ўгирсак, аслида вазият бошқачалиги кўринади.
2013 йил бошида “қора бозор”да 1 доллар 2 500 сўм атрофида баҳоланган. 1 кг гўшт нархи — 10 доллар.
2025 йилда гўшт нархи дўконларда 80 мингдан 140 минггача бўлиб турибди. 1 кг гўшт нархи — 10,8 доллар.
Демак, долларга чақадиган бўлсак гўшт нархи бу даврда деярли ўзгармади.
Бу вақтни ичида доллар ҳам инфляцияга учраганини инобатга олсак, гўшт нархи аслида арзонроқ бўлиб чиқади.
Бошқа томондан 2013 йилда энг кам ойлик иш ҳақи 96 минг сўм бўлган. 2025 йилда бу 1,15 млн сўмга тенг.
2013 йилдаги меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига бир ойда 3,8 кг гўшт берар эди. 2025 йилда эса 8,2 кг.
Шундай қилиб, аҳолининг турмуш даражаси яхшилангани ва гўшт харид қилиш имконияти ошгани яққол кўриниб турибди.
Гўшт нархи ошгани эса аслида пулнинг қадрсизлангани ва юқори инфляция даражасини билдиради.
Айрим оммавий каналлар гўшт нархини олтинга тенглаштириб ёзибди. Уларни олтин нархидан хабари йўқ шекилли))
@bankir