Биржада Humans акциялари билан операциялар тўхтатилди
Тошкент фонд биржаси 10 февралдан Humans ва унинг шўба корхонаси бўлган “Мароқанд” толов ташкилоти акциялари билан операцияларни бекор қилди.
Сентябрь ойида Марказий банк Upay бренди асосида фаолият олиб борувчи “Мароқанд” тўлов ташкилотига нисбатан 6 ойлик чеклов жорий қилганди.
Бунга қимор ўйинлари билан боғлиқ операциялар сабаб бўлгани айтилган.
Кейинчалик Humans бош директори бу вазиятни адолат тамойилларига зид деб чиққан бўлсада, МБнинг ўша пайтдаги раиси Мамаризо Нурмуродов бир неча бор огоҳлантиришлар берилганига қарамасдан чора кўрилмаганини маълум қилганди.
@bankir