Микромолия банклари ҳақида қонун имзоланди
Ўзбекистонда микромолия банклари фаолият олиб бориши учун қонуний асос яратилмоқда.
Қонундаги ўзгаришлар билан микромолия ташкилотлари ва тижорат банклари ўртасида уларни боғловчи “занжир” — микромолия банкларини ташкил этишга рухсат берилади.
Бундан ташқари микромолия ташкилотлари учун қўшимча молиявий ресурслар, шу жумладан депозитлар жалб этиш имконияти яратилади.
Микромолия ташкилотларини микромолия банкларига ва микромолия банкларини тижорат банкларига ҳамда аксинча трансформация қилиш учун ҳуқуқий асос ҳам яратилмоқда.
Марказий банкнинг талабларини бажара олмаган банклар кейинчалик микромолия банкларига айланиши мумкин.
Марказий банк микромолия банклари учун регулятор бўлади.
@bankir