Халқаро захиралар 2024 йилда кескин кўпайди
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 2024 йилни 41,2 млрд доллар билан якунлади. Бу мамлакат учун энг юқори кўрсаткичга айланди.
Бунга асосий сабаб, олтин нархларининг йил давомида сезиларли ошиб, бир неча бор рекордларни янгилагани бўлди.
2024 йил бошида олтин нархи бир троя унция учун 2 000 доллар атрофида эди. Йил давомида нарх 2 800 долларга яқинлашди ва декабрь охирида 2 640 доллар атрофида бўлди.
Айни пайтда, Ўзбекистон захираларида 12,3 млн троя унция ёки таҳминан 383 тонна олтин бор.
Олтиннинг бундай юқори физик ҳажми бундан аввал ҳам кузатилган. Лекин у пайтда нарх ҳозиргидек баланд бўлмаган.
Валюта захиралари йил бошига нисбатан 8,8 млрд доллардан 8,2 млрд долларгача камайди.
Айнан қиммат олтин 2024 йилда халқаро захираларни 41 млрд доллардан кўпроқ даража билан якунлашга ёрдам берди.
Халқаро захиралар турли йилларда қуйидагича бўлган (долларда):
⏺2017 — 28 млрд;
⏺2018 — 27 млрд;
⏺2019 — 29,2 млрд;
⏺2020 — 34,9 млрд;
⏺2021 — 35,1 млрд;
⏺2022 — 35,8 млрд;
⏺2023 — 34,6 млрд;
⏺2024 — 41,2 млрд.
2025 йилнинг охирида олтин нархи 3 000 долларга яқин бўлиши прогноз қилинмоқда.
Агарда Марказий банк захираларда сақаланаётган олтин ҳажмини ушлаб турса, Ўзбекистон захиралари жорий йилда ҳам юқорилигача қолади.
@bankir