“Lotte city” 20 млн долларга, “International” 26 млн долларга сотилди
Давактив Тошкентдаги иккита машҳур “Lotte city” ва “International” меҳмонхоналари хусусийлаштирилганини маълум қилди.
“Lotte city” Alfa Invest суғурта компаниясига 20 млн долларга сотилди. Меҳмонхонанинг янги эгаси унинг ташқи кўринишини ўзгартирмоқчи бўлса, Маданий меърос агентлиги билан келишиши керак бўлади.
“International” меҳмонхонаси эса 26 млн долларга “Smart Fast Stroy” компаниясига сотилди. Бунда меҳмонхонанинг янги эгаси 14,7 млн евро миқдоридаги қарзни ҳам бўйнига олган.
@bankir