#шарҳ
МАЪМУРИЙ СУД ИШЛАРИНИ ЮРИТИШ ТИЗИМИГА ДАХЛДОР ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИЛМОҚДА
Мамлакатимиз тараққиётининг бугунги босқичида кенг кўламли ислоҳотларнинг муваффақиятли амалга оширилиши ва “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мақсадларига эришиш, аввало, давлат органлари билан муносабатларда қонун устуворлиги қатъий таъминлаш талаб қилинади. Бунда, шунингдек, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилиниши, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш тақозо этилади. Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг 55-моддасида ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланган.
👉 Батафсил
Telegram