Ажойибу-ғаройиб даврларда яшаганмиз, 2009 йили оддий дискни четга олиб чиқиш учун махсус рўхсатнома олганмиз. Агарда флэшка, булутли технология ва интернет бўлмаганида эди ҳали ҳам ўша рўхсатнома тизими давом этиши мумкинди. 16 йил олдинги мантиқсиз рўхсатномага қараб кулиб қўйсак, 3-4 йилдан кейин ҳозирда таълимдаги кулгили ва мантиқсиз жараёнларни айнан шундай эслаб кулиб қўйишимиз аниқ…вақт олий ҳакам.