“Агар биринчи раҳбарнинг ўзини дунё қараши ва маънавияти яхши бўлмаса, ташкилот муҳити ҳам ўзгармайди.
Фақат тадбирлар билан инсон маънавиятли бўлиб қолмайди. Яқинда 200 та ОТМ талабалари ўртасида сўровнома ўтказганимизда маънавият ўзи нима, деган саволга аксарият талабалар “тадбир” деган жавоб ёзиб беришди. Маъавиятни шу даражага олиб тушиб қўйибмиз. ОТМлар бизга “2024-йилда 130 мингта тадбир ўтказилди, деб мақтаняпти. Бу дегани ҳар 3 кунда тадбир бўлганини билдиради. Ўқувчилар тадбирдан ортиб, қачон ўқийман, қачон ўз соҳамда ривожланаман, деб дод деяпти. Яъни, баъзи бир тадбирларнинг фойдалилик коефиценти 0 га тенг.”
©️Отабек Ҳасанов, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари. 31.01.2025
П.С. ОТМлардаги “маънавият”чилар ва тадбирлар ҳақида кўп ёзгандим, дунё қараши эскирган ректор ва проректорлар билан фақат ва фақат олий маълумотли ишсизлар армияси шаклланади, чунки талабанинг асосий вақти “тадбир”лар билан ўтади. Эътибор берсам, ҳозирда хусусий ОТМлар ҳам шу иллат билан заҳарланган...эссиз.