🇺🇿Bankxabar dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📢 Банкларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш бўйича янги қонун қабул қилинди
Бугун Олий Мажлисда “Банкларни санация қилиш ва тугатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама қилинди.
🔹 Санация нима?
Санация – бу молиявий қийинчиликка учраган банкни қайта тиклаш ва унинг муаммоларини ҳал қилиш жараёни бўлиб, банкнинг касодга учрашининг олдини олиш ҳамда нормал фаолиятга қайтаришни кўзда тутади.
🔹 Банк санацияси қандай амалга оширилади?
▪️Молиявий ёрдам – давлат ёки бошқа молия ташкилотлари томонидан банкка маблағ ажратилиши.
▪️Реструктуризация – банк актив ва пассивларини қайта кўриб чиқиш, қарзларни тузатиш.
▪️Бошқарувни ўзгартириш – банк раҳбариятини алмаштириш ёки вақтинчалик маъмурий бошқарув киритиш.
▪️Бошқа банк билан қўшиш – муаммоли банкни соғлом банк билан бирлаштириш.
▪️Активларни сотиш – банк активларини бошқа молия муассасаларига сотиш.
🔹 Янги қонун нималарни назарда тутади?
▪️Марказий банк санация қилиш бўйича ваколатли орган сифатида белгиланмоқда.
▪️Банкларни тиклаш ва тугатиш қоидалари аниқ белгиланмоқда.
▪️Омонатчилар ва кредиторлар манфаатлари ҳимоя қилинмоқда.
▪️ Банкларнинг давлат маблағларига қарамлигини камайтириш ва тизимга ишончни ошириш назарда тутилган.
👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди ва Сенатга юборилди.
👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar