Келинойимга қарашиб юрганимда телефоним жиринглади. Уффф, бу ким бўлди деб қарасам Шоҳжаҳон асабхўр. Нимага бу телефон қилаяпди менга? Нима иши бор екан-а? Ўзи асли телефон қилмаслиги сал мантиқсизроқ, аммо, бу билан валақлашиш, дорга осилиб туришдек гап бўлиб қолди менга.
- Aло, ассалому алайкум!
- Ваалайкум ассалом, яхшимисан Мунис, уйдагилар яхшими? - кимдир касал десам келиб даволайсанми?
- Худога шукур, мен ҳам улар ҳам яхши? Тинчликмиди? - майдалашгим келмади. Мақсадга кўчдим.
- Ҳа тинч, шу атрофда едим, келиб қолдим. Чиқсангиз кўришиб олардик, - келиб бўлиб айтарди. Енди буни ёнига шундай чиқиб кетаман десам онам қайтиб келмай қўя қол дейдилар. Ўзимга қарашга ҳам вақт кетади. Уффффф! Бекорчи, нимани тушунарди? Бошимда қанча иш, вақтимни олишни билади холос.
- Ҳўп, - дедим-у, кийинишга тутундим. Унча зеб бергим келмади ўзимга. Орзиқиб кутмадим келишини, келмасайди, иши чиқиб қолсайди дедим сўнгги лаҳзагача. Aммо, бу такасалтангда чиқиб қоладиган иш нима қилсин? Ҳали кийимимни кийиб бўлмасимдан келиб олибди. Қариндошларим билан гаплашиб ўтиради енди. Гапга ўқиган бу бола Туркияда! Фақат гапни билади! Маймунзода!