❗️Туркиядаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилмоқда
Жиноий гуруҳлар ўзбекларга катта пул мукофоти ваъда қилиб, Грецияга ноқонуний муҳожирларни денгиз орқали ўтказишда уларни воситачи сифатида ишлатишга ҳаракат қилмоқда.
Бизнинг саҳифаларга обуна бўлинг:
Telegram | Youtube | Facebook
Жиноий гуруҳлар ўзбекларга катта пул мукофоти ваъда қилиб, Грецияга ноқонуний муҳожирларни денгиз орқали ўтказишда уларни воситачи сифатида ишлатишга ҳаракат қилмоқда.
Истанбул Бош консулхонасининг маълум қилишича, сўнгги пайтларда айрим жиноий гуруҳлар Ўзбекистон фуқароларига катта пул мукофоти ваъда қилиб, уларни Европа Иттифоқига, асосан Грецияга ноқонуний муҳожирларни денгиз орқали ўтказишда воситачи сифатида ишлатишга ҳаракат қилмоқда.
Ҳозирда бундай ноқонуний фаолиятга жалб қилинган фуқаролар Туркия қонунчилигига кўра жиноий жавобгарликка тортилмоқда ва узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилмоқда.
Бизнинг саҳифаларга обуна бўлинг:
Telegram | Youtube | Facebook