Икки-нур:Qurʼon va Hadis dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Келин қизимга....
Ойим дебон эркалаб осмонимни берябман
Эртакдаям топилмас
достонимни берябман
Жон қизим жоним қизим ёруғ қилинг деб юзин
Туғиб, боқиб , ўстириб қалқонимни берябман
Хар тахтга ярашгудек султонимни берябман
Бизлар асли йўловчи,аста қариб борябмиз
Бир кун касал бир кун соғ, ҳориб нураб борябмиз
Болам- чақам, уйим деб не кунларни кўрмадик
Камлик кўрмай яшанг деб жавоҳирим берябман
Малол олмай бир чойнак чойингизни берсангиз
Мен қилган сарполарда ял ял ёниб юрсангиз
Қайнона қайнотани номи ёмон бўлсада
Онамсиз, деб суйдиринг, отамсиз деб кулдиринг
Бир оғиз ёлғонизга жаҳонимни берябман
Бизга яна не керак, Сиз малика , болам шох
Набиралар кўп бўлса,кўнгиллар хам бўлар чоқ
Қолдириб ўзимиздан сизлар учун боғу -роғ
Бойвучча кўринсак да биз бечора бир қашшоқ
Ҳашамдор уйларимни, ўтирган тўрларимни
Тақмаган тилолларим
Арслоним, ўғлонимни
Хар тахтга ярашгудек Султонимни берябман
Машаққатим маҳсули
ҳирмонимни берябман
Умримниям сарфлаган кармонимни берябман
Тилаб тилаб топганим
Армонимни берябман
Ҳасса қилиб суянган
дармонимни берябман
Роббим берган не’матим
Полвонимни берябман
Хар тахтга ярашгудек султонимни берябман
Уйингизни тўлдириб Юрагимни кўндириб
Ўқитиб , хам ўргатиб йигит , қилиб дўндириб
Не не сулув қизларни аламларда ўлдириб
Қувончимни берябман
Юрсин дебон кулдириб
Маконимни Ҳоқони
Арконимни берябман
Хар тахтга ярашгудек султонимни берябман.........
https://t.me/Ikki_nuur href='' rel='nofollow'>