Мана бу сўзни бекорга ишлатмаяпман. Бунга Муҳримхон ва Баҳодир ҳам эътибор беришибди.
Вэнс ва Трамп тинимсиз раҳмат айтишни, миннатдор бўлишни, ҳурмат кўрсатишни талаб қилди. Бу — кўча "понятка"сига хос нарса. Ҳатто "Чўқинтирган ота"даям ҳурмат ҳақида кўп гапирилган, эсласангиз.
"Кўча"да ҳурмат сақлаш ва раҳмат айтиш жуда муҳим. Муайян кўчабезори ўзидан пастроқ турувчидан қатъий ҳурмат талаб қилади, миннатдор бўлишни талаб қилади, ўзи эса унга паст назар билан, беҳурмат қарашни тўхтатмайди. Трамп ва Вэнснинг риторикасида айнан шуни кўрдим (олдинлари ҳам кўргандим аслида — Вэнс Парижда ҳам ҳурмат талаб қилиб ўлиб кетувди) — президентга ҳурмат сақла, бизга ҳурмат кўргаз, ўзингни босволиб гапир ва ҳ.к.
Албатта, халқаро сиёсат, дипломатияда ҳам ҳурмат муҳим. Лекин сиёсий ҳурмат ва кўча ҳурмати бироз фарқ қилувчи тушунчалардир. Қолаверса, сиёсатдаги ҳурмат энг камида публикада чиройли сўзлар билан намойиш қилинади, икки томонлама бўлади. Парда ортида босим ўтказиш, куч кўрсатиш методлари ишлайди сиёсатда ҳам, лекин у ҳурмат деб аталмайди, бошқачароқ феномен. У манфаатлар ва ҳокимият йўлидаги кураш деб аталади ва асосий натижаси ҳурматга эришиш ҳисобланмайди.
Путин ҳам шунақа — "кўча кўрган" ва худди шунақа ҳурмат талаб қиладиган, акс ҳолда хафа бўлиб, катта сиёсий талотўп уюштириб юборадиган одам. Шунга бўлса керак, улар Трамп билан бир-бирини тушуняпти — Трамп Путиннинг дунёқарашини тушуниб, Зеленскийдан унга нисбатан кескин гаплар гапирмасликни талаб қиляпти, ўзи ҳам формулировкаларда эҳтиёт бўляпти.
@AsanovEldar