Толстойни эслаганда инсонпарварлик масаласи эсга келади.
Эътибор қилганмисиз, мумтоз адибларнинг асарларини ўқиганимизда ёки рассомларнинг суратларини томоша қилганимизда уларнинг қайсидир миллат ёки дин вакили эканини ҳис қилмаймиз. Чунки бундай асарлардан фақат инсонпарварлик, умуман, инсонийлик ҳисси уфуриб туради. Ана шу фазилатлар туфайли мумтоз санъат асарлари асрлар давомида қадрланиб, турли миллат ва дин вакиллари томонидан бирдек қабул қилинади.
Ҳар қандай ижодкор асарини маълум бир гуруҳ ёки қатлам учун эмас, балки барча инсонлар учун яратишини унутмаслиги керак. Бу борада буюк ёзувчи Лев Толстой шундай деган: “Нега Аллоҳнинг паноҳида ҳамма эркин, бир бирига дўст бўлиб яшамаслиги керак? Йўқ, айнан шундай яшаши лозим! Севги! Ҳамма ҳаракатларимизнинг замирида шу – шу севги ётиши керак. Санъатнинг энг улуғ вазифаси эса – инсонларни бирлаштириш, бир-бирига биродар қилишдан иборат”
Санъатнинг ўзи бирлаштирувчи кучга эга. Агар у бирлик, дўстлик ва тинчлик ғояларини тарғиб қилса, бу янада катта таъсирга эга бўлади. Бу эса мамлакатлар равнақи ва дунё тинчлиги учун муҳим омил.
@AsanovEldar