Аслида Туркистон мухторияти ҳукумати таркибида шартли "рус" ("туб" халқлардан чиқмаган) вакиллар бўлганми? Бошқа тадқиқотларда ёзилишича, камида Соломон Герцфельд бўлган. Чўқай юқоридаги мақоласида бу исмни инкор қилмаган экан, демак, ҳукуматнинг тўқима аъзоси бўлмаса керак деб умид қиламиз.
Герцфельд Одессада туғилган бир яҳудий аслли журналист ва адвокат бўлиб, Самарқандда яшаган. Маҳаллий сионист ташкилот етакчиларидан бўлган, сиёсий курашларда мусулмон аҳоли тарафида турган. Туркистон мухторияти ҳукуматида ҳам бир муддат ишлаган; Қўқонни большевиклар олгач, ҳибсга олиниб, отиб ташланган.
Яқин ўтмишда сионистлар мусулмонлар билан бемалол ҳамкорлик қилган, икки томоннинг ҳам умумий душманлари бўлган. Аслида жадидлар поляклар билан ҳам кўп ҳамкорлик қилган, лекин бу ҳақда алоҳида гаплашиш керак.
@AsanovEldar