Интернетда "Европада илк исломий давлат тузилади" деган хабарлар тарқаляпти. Хабарни яхшилаб титкилаб кўрсанглар, бундай сарлавҳа бироз кликбейт эканини кўрасиз.
Албания пойтахти Тиранада Ватиканнинг исломий версиясини яратишмоқчи — 10 гектар ҳудудда расман мустақил давлатча, амалда ҳеч қандай реал давлатчиликка эга бўлмаган пиар-акция. Бу давлат исломий бўлади, лекин айни пайтда унда шариат қонунлари амал қилмайди: унда алкоголга рухсат этилади, кийимга чеклов қўйилмайди, ким қандай хоҳласа, шундай яшайди.
Албаниялик сиёсатчиларнинг айтишича, бу давлатни тузишдан мақсад — "толерант" исломни тарғиб қилиш, ислом радикализм билан тенглаштирилишига қарши чора. Лекин натижа тескари бўлади деб қўрқаман.
Биринчидан, бу давлат бектошия тариқати вакилларига оид бўлади. Номи ҳам шунақа — Бектошия тариқатининг мустақил давлати. Бектошия Туркия ҳудудида XIII асрда пайдо бўлган бектошия тариқати исломни анча эркин талқин қилади ва шариатга бўйсунмайди. Бектошийлар алкоголь истеъмол қилади, намоз ўқиш мажбурий эмас, шунингдек, моидани ("тайная вечеря"ни) ўзининг муқаддас одати деб билади.
Усмонли салтанатида христианлар кўп бўлган, уларнинг мусулмонлар бир кесишиш нуқталарида мана шунақа ўзига хос, ноортодокс тариқат ва ҳатто янги динлар кўп пайдо бўлган. Бектошия христианликдан исломга ўтаётганлар учун анча қулай дарича бўлган — кўп нарса ўзгармаган, лекин де юре мусулмонга айланишган. Хусусан, Болқон мусулмонлари орасида бектошия анча кенг тарқалган. Лекин ортодокслар бектошияни тан олмайди, салкам кофирлик деб билади.
Иккинчидан, "ҳамма нарсага рухсат берилган исломий давлат" де факто ноисломий давлат бўлиб қолади барибир. Бу дегани — ортодокслар яна Европани "фитна"да, исломни ўз "нафс"ига мослаб кўрсатишда айблайди.
Европа исломни ўз маданияти ва қадриятларига мослаб, чиқиштиришга уриниши мана шундай тескари реакцияга сабаб бўлганини кўп кўрганмиз. Икки томон шунчаки бир-бирининг тамал ғояларини, асосий муаммоси нимадалигини тушуна олмайди — бири шахсий эркинликдан гапираверса, иккинчиси бунда фитнани ва бузуқликни кўраверади, шунчаки миясида икки нарсани келиштира олмайди. Албания каби Европанинг асосий аҳолиси қисми мусулмон бўлган оз сонли давлатлари эса икки ўт орасида қолиб кетади — европалик ўзлигидан ҳам, диндан ҳам воз кечиш имконсиз.
@AsanovEldar